Akmal Ikromov
Акмал Икромович Икромов (1898-йил, Тошкент – 1938-йил 15-март) – давлат ва сиёсат арбоби. Ўзбекистон ҳукумат раҳбарларидан биридир.
| Акмал Икромович Икромов | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 1929-йил – 1937-йилгача | |
| Ўтмишдоши | Исаак Зеленский |
| Вориси | Усмон Юсупов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1898 Тошкент, Сирдарё вилояти, Россия империяси |
| Вафоти |
15.03.1938 Москва, РСФСР, СССР |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Икромов Акмал 1898-йил Тошкент шаҳрининг Ўқчи маҳалласида мактабдор Икром домла оиласида туғилган. Отасининг мактабида савод чиқарган. Ёшлигидан форс ва араб тилларини пухта эгаллаб, шарқ адабиётини чуқур ўрганган. Тошкент шаҳрида ўқитувчи (1918-1919), „Изчиллар тўдаси“ ва „Чиғатой гурунги“ аъзоси, Элхон тахаллуси билан шеърлар ёзган. Наманган, Фарғона, Сирдарё вилоятлари партия ташкилотларида турли лавозимларда фаолият кўрсатган (1919-1921). Туркистон Коммунистлар партияси Марказий Кенгашининг котиби ва ташкилий инструкторлик бўлими мудири (1921-1922). Туркистон Республикасида янги иқтисодий сиёсат (НЕП) ни амалга оширилишида ташаббускорлик қилган. 1922-1924-йилларда Москвадаги Коммунистик университетда ўқиди. 1925-йил январдан Тошкент вилояти партия комитети котиби. 1925-йил февралдан Ўзбекистон Коммунистлар Партияси Марказий Кенгаши котиби, биринчи котиби (1929-йил декабр – 1937-йил сентябр). 1931-1934-йилларда Бутун иттифоқ коммунистлар партияси марказий кенгашининг О’рта Осиё бюроси котиби. Бутун Россия Марказий Ижроия Қўмитаси аъзоси, 1925-1937-йилларда СССР Марказий Ижроия Қўмитаси Президиуми аъзолигига номзод. ЎзССР Марказий Ижроия қўмитаси Президиуми аъзоси (1925-1937).
А. Икромов 1919—1924-йилларда имконияти доирасида ўзбек халқи манфаатлари учун Марказ сиёсатига қарши курашган. У моҳир публицист сифатида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини, хусусан пахтачиликни ривожлантиришга, маданий қурулишга доир кўплаб назарий мақолалар, илмия асарлар ёзган. Икромов ўз фаолияти давомида Ўрта Осиё бюроси ва Марказнинг кўрсатмаларига амал қилишга мажбур бўлган. 1925—1927-йилларда ўн саккизлар гуруҳи, иноғомовчиликка қарши ғоявий кураш олиб борган. Сталиннинг биринчи 5 йиллик режаси давомида А. Икромов Ўзбекистонда Ислом дийнини йўқотиш ва атеизмни тарғиб қилишнинг энг асосий етакчиси бўлган[1]. Ўзбекистонда ер-сув ислоҳати, мажбурий жамоатлаштириш, республикада замонавий саноат асосларини қуриш ва бошқа тадбирларга раҳбарлик қилган. Жадидларни „буржуа миллатчилиги“ да айблаган. Икромов гарчи болшевистик ғоядан чекинмаган бўлса-да, мустабид тузум қатағончилари уни аяб ўтирмадилар. 1937-йил сентабрда Тошкентда қамоққа олинди. Советларга қарши „Ўнг троцкийчи блок“ деб аталган иш бўйича Москвада суд қилиниб, СССРни бўлиб юбориш, жумладан, Ўрта Осиё республикаларини ажратиб олиш, давлат тузумини ағдариш, капитализмни, буржуазия ҳокимиятини тиклашда айбланади ва Коммунаркада отиб ташланади.
1957-йил 3-июнда СССР Олий суди ҳарбий коллегияси А. Икромовни айбсиз деб топди ва у оқланди. Икромов хотираси абадийлаштирилиб, Тошкент шаҳридаги туманга, йирик кўчага, маҳаллалар ва мактабларга унинг номи берилган. Тошкент ва Самарқандда ҳайкали ўрнатилган[2].Қо'шиб қо'йиш керак жадидларни қотили деб ҳам
Репрессия
Акмал Икромов 1937-йил 20-сентябрда ҳибсга олинган ва сўроқ пайтида ўз айбига иқрор бўлган[3].
Акмал аксилинқилобий террористик ташкилотда иштирок этишда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган. Баъзи манбаларга кўра, 1938-йил 13-мартда, бошқаларга кўра, 15-мартда „Коммунарка“ полигонида қатл этилган.
Оиласи
Икромовнинг биринчи рафиқаси Бой Иброҳимхўжанинг қизи Ҳанифа бўлган. Уларнинг бир нафар Анвар (иккинчи исми Ургут) исмли ўғли бор эди.
Унинг иккинчи рафиқаси Москва шифокорининг қизи Евгения Лвовна Зелкинадир (1900-1938). У яҳудий бўлган. Қизил профессорлар институти битирувчиси, Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги халқ комиссарининг ўринбосари ва Коммунистик партиянинг аграр институти Шарқий бўлими мудири лавозимида фаолият олиб борган. „На аграрном фронте“ журнали таҳрир ҳай’ати аъзоси бўлган. Зелкина 1930-йил „Очерки по аграрному вопросу в Средней азии“ китобини ёзган. Эри Акмал Икромов ҳибсга олинганидан кейин қатағон қилинган ва 1938-йил 28-мартда ўлимга ҳукм қилинган. Уларнинг ўғли Комил Икромов ёзувчи бўлган[4].
Мукофотлар ва унвонлари
Акмал Икромов Ленин ордени билан тақдирланган.
Хотираси
1972-йилгача Ғиждувон шаҳрига Акмалобод номи берилган.
Совет даврида бу ном Самарқанддаги Ўзбекистон ССР маданият ва санъат тарихи давлат музейига берилган.
Тошкент шаҳрида Акмал-Икромов тумани (1977-2005) мавжуд бўлиб, Учтепа тумани деб номланади.
Икромово қишлоғи ва Икромовский тумани ҳозирги Жума шаҳри ва Паст Дарғом туманидир.
Самарқанд вилоятининг Лоиш қишлоғи Акмал Икромов номида бўлган.
Самарқандда Буюк Ипак йўли кўчаси аввал Акмал Икромов кўчаси деб аталган.
Манбалар
- ↑ То Мосcоw, Нот Меccа: Тҳе Совиэт Cампаигн Агаинст Ислам ин Cентрал Асиа, 1917-1941.
- ↑ ЎзМЕ
- ↑ Хлевнюк О. В. Хозяин. Сталин и утверждениэ сталинской диктатури. – М.: РОССПЭН, 2012. – С. 230. – ИСБН 978-5-8243-1314-7
- ↑ „Сталинские расстрельные списки“ (деадлинк). 2018-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 30-июл.
- Lenin ordeni sohiblari
- Oʻzbekiston Prezidentlari
- Oʻzbekiston yetakchilari
- Oʻzbekiston Kompartiyasi Toshkent shahar qoʻmitasining birinchi kotiblari
- 1898-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- Toshkent uyezdida tugʻilganlar
- 1938-yilda vafot etganlar
- 13-martda vafot etganlar
- Moskvada vafot etganlar
- Qatl etilgan siyosatchilar
- Oʻzbekiston Kompartiyasi Markaziy Komitetining birinchi kotiblari
- Oʻzbekiston Kompartiyasi Markaziy Komitetining ikkinchi kotiblari
- Oʻzbekiston Kompartiyasi Markaziy Komiteti kotiblari
- Oʻzbekiston inqilobchilari
- Kommunarka poligonida otib tashlangan va dafn etilganlar
- Sovet Ittifoqida vafotidan keyin oqlanganlar
- „Oʻng-trotskiychilar bloki“ ishi boʻyicha qatagʻon qilinganlar
- Turkiston Kommunistik partiyasi aʼzolari
- Oʻzbekiston Kompartiyasi Toshkent viloyat qoʻmitasi kotiblari
- KPSSga qayta tiklanganlar
