Akmal Kamolov
Акмал Сайдакбарович Камалов — ўзбек муҳандиси, давлат арбоби. 2014-2015-йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси.
| Акмал Сайдакбарович Камалов | |
|---|---|
Акмал Сайдакбарович Камалов | |
|
Мансаб даври 2014-йил 11-октабрдан – 2015-йил 11-октабргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Зиёдулла Пўлатхўжаев |
| Вориси | Баҳром Ашрафхонов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1967-йил 25-апрел Сирдарё |
Биографияси
1967-йил Сирдарё вилоятида туғилган.
1991-йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1991-1994 — Ўрта осиё темир йўллари Тошкент тепловоз депосида электр-экипаж сехининг бригадири, автомат сехининг устаси.
1994-1996 — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Европа иттифоқи комиссиясининг техник мувофиқлаштириш бюросида ишлаган.
1996-2001 — ТРАСЕКА лойиҳаси координатори.
2001-2005 — „Ўзбекистон темир йўллари“ ДАТК Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси МДҲ давлатлари билан ишлаш бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси бошлиғи.
2004-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлади ва магистр даражасини олди.
2005-йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари.
2005-2011 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари.
2011-2014 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари.
2014-2015 — Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси[1].
2015−2017 — „Ўзпахтасаноатекспорт“ холдинг компанияси бошқарув раиси[2].
2018-йил 4-январдан „Ўзбекистон темир йўллари“ аксиядорлик жамиятининг бошқарув раиси ўринбосари.
Оиласи
Оилали, учта нафар 2та ўғил ва 1 қизи бор[3].
Манбалар
- ↑ „Новый посол Узбекистана в России посетил МИД РФ“.
- ↑ „«Узпахтасаноатэкспорт» возглавил Акмал Камалов“.
- ↑ „А. С. Камалов“. 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-феврал.

