Akmal Nuriddinov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Нуриддинов Акмал Ваҳобович – Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, рангтасвир устаси. 1959-йил 27-февралда Наманган вилояти, Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий[1].
Ўзбекистон Бадииёт акадимяси академиги (1997), Ўзбекистон халқ рассоми (2003), Давлат мукофоти лауреати (2001), Фидокорона хизматлари учун ордени сохиби (2019). Япония императорининг Чиқаётган қуёш ордени, Олтин нурли бўйин тасмаси ордени билан тақдирланган (2024).
Меҳнат фаолияти
- 1974 – 1978 йилларда П.Бенков номли Республика рассомлик билим юрти талабаси.
- 1984 – йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.
- 1984 – 1989 йилларда Бадиий академия ижодий устахонаси рассоми.
- 1985 – 1986 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган.
- 1989 – 2002-йиллар – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом.
- 2002 – 2004 йилларда Ўзбекистон Миллий банки галереяси директори лавозимида фаолият юритган.
- 2004 – 2012 йилларда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом
- 2012-йилдан ҳозирги вақтга қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори (ўриндошлик асосида).
- 2012-йилдан бери Ўзбекистон Бадиий академияси раиси лавозимида фаолият юритади.
Ижоди
Акмал Нуриддиновр лирик-романтик ва фалсафий-таҳлилий услубда таъсирчан картиналар яратган мамлакатимизнинг етакчи рассомларидан биридир. 1990-йиллардан бошлаб севги мавзуси Акмал Нуриддинов ижодида асосий мавзуга айланди. Бу вақтда унинг услубида ўзгаришлар юз бера бошлади. 1980-йилларнинг охиридаги маъюс расмларнинг эстетикаси ўз ўрнини лирик оҳангдаги расмларга беради. Шарқ классиклари ҳам, замонавий ўзбек адибларининг лирикаси ҳам унинг асарларидаги гўзал пластиклик билан бирга келади. Уларнинг интонацион спектрида бахтиёрлик кайфияти ва жавобсиз севги ҳамда ажралиш ҳақидаги анъанавий „нола“ бирга яшайди. Рассом Шарқ шеърияти ва халқ оғзаки ижодининг турли рамзий ва аллегорик образларидан фойдаланади – булар анор ва олма мевалари, ой ёки яримой, дарё, балиқ, қайиқ ва ҳоказо.
Акмал Нур ижодида эз-гулик ва ёвузлик, ёруғлик ва зулмат тўқнашуви ва бунда эзгулик ва ёруғликнинг тантанаси, маънавий қадри-ятлар тараннум этилади, мустақиллик олиб келган ўзгаришлар, муҳаббат, оилавий бахт-саодат, инсоф ва диёнат ўз аксини топди.
Асарлари:
"Ҳаёт бошланмоқда" учлиги, „Умид булоғи“, „Аждодлар назари“ (1987); „Кушан қишлоғи“, „Тонг“, „Кушан афсонаси“ (1988); „Оила“ (1990); „Дарвиш“, „Шаҳар тақдири“, „Тун ва кун“, „Унутилган қадриятлар“, „Ширин туш“ (1992); „Тожмаҳал“, „Муҳаббат боғи“ (1993); „Ишқ олмаси“, „Тун ва кун. Зулмат ва Зиё“ (1995); „Жайхун“, „Фикр парвози“ (1996); „Тавҳид“ (1997); „Риштон натюрморти“, „Илҳом парией“ (1998); „Муҳаббат водийси“, „Армон“ (2000); „Ой устидаги пари“ (2001); „Жаннат учлиги“, „Она“ (2003) ва бошқа
Кўргазмалари
| Йил | Номи | Шаҳар | Давлат |
|---|---|---|---|
| 1987 | Бутуниттифоқ бадиий кўргазмаси | Москва | Россия |
| 1988 | СССР Бадиий академиясининг кўргазмаси | Тошкент | Ўзбекистон |
| 1988 | СССР Бадиий академиясининг кўргазмаси | Ленинград | Россия |
| 1988 | "23 лар уюшмаси" кўргазмаси | Тошкент | Ўзбекистон |
| 1989 | "23 лар уюшмаси" кўргазмаси | Тошкент | Ўзбекистон |
| 1989 | "23 лар уюшмаси" кўргазмаси | Самарқанд | Ўзбекистон |
| 1989 | Халқаро кўргазма | Скопле | Югославия |
| 1990 | Шахсий кўргазма | Тошкент | Ўзбекистон |
| 1990 | Ўзбекистон рассомларининг гуруҳ кўргазмаси,Девидсон галереяси | Сиэтл | АҚСҲ |
| 1991 | шахсий кўргазма | Рабат | Марокаш |
| 1991 | шахсий кўргазма | Гаага | Голландия |
| 1992 | "23-лар уюшмаси" кўргазмаси | Тошкент | Ўзбекистон |
| 1992 | шахсий кўргазма | Тошкент | Ўзбекистон |
| 1992 | Шахсий кўргазма, Санъат мероси галереяси | Деҳли | Ҳиндистон |
| 1995 | Шахсий кўргазма, „Илҳом“ театр-студияси | Тошкент | Ўзбекистон |
| 1995 | Шахсий кўргазма | Мюнхен | Германия |
| 1996 | Республика кўргазмаси | Тошкент | Ўзбекистон |
| 1996 | "Ҳабитат-2" Халқаро кўргазмаси | Истанбул | Туркия |
| 1997 | Ўзбек рассомларининг гуруҳ кўргазмаси | Детинхайм | Голландия |
| 1998 | Ўзбекистон рассомларининг гуруҳ кўргазмаси | Кёлн | Германия |
| 1999 | "Мен севги динига эътиқод қиламан" шахсий кўргазмаси | Тошкент | Ўзбекистон |
| 2000 | Жаҳон банкида ўзбек рассомларининг гуруҳ кўргазмаси | Вашингтон | АҚСҲ |
| 2001 | Шахсий кўргазма | Детинхайм | Голландия |
| 2006 | ШҲТ мамлакатлари Халқаро кўргазмаси | Ханчжоу | Хитой |
| 2007 | шахсий кўргазма, Совком галереяси | Москва | Россия |
| 2014 | "Туйғулар ва орзулар" шахсий кўргазмаси | Тошкент | Ўзбекистон |
Асарлари Ўзбекистонда – Тошкент шаҳрида: Ўзбекистон Давлат санъат музейида, Ўзбекистон Бадиий академияси Кўргазмалар дирекциясида, Ўзбекистон Республикаси Миллий банкида, Ўзбекистон Инвест банкида; А.Икромов номидаги Самарқанд давлат тарихий-ме’морчилик музей-қўриқхонасида, Урганч расм галереясида; хорижда – Замонавий санъат музейида (Югославия), Сиэтлдаги Девидсон галереясида (АҚШ), Арт Ҳеритаге галереясида ва Лалит Кала академиясида, Деҳлида (Ҳиндистон), Cредит Суиссе Банкда (Швейсария), шунингдек Голландия шахсий коллексияларида, Германия, Белгия, Австралия, АҚШ, Исроил, Канада, Марокаш, Ҳиндистон, Туркия, Швейсарияда жойлашган.
Акмал Нур 1987-йилдан республика ва халқаро кўргазмаларда асарлари билан иштирок этади. Асарлари республика ва хорижий мамлакатлар музейлари ва хусусий тўпламларда сақланади[2].
Манбалар
- ↑ „артверниссаге wеб сайти“.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |