Акмал Ортиқов (русча: Ортиков, Акмал; 1987-йил 30-январ[1]) – Ўзбекистонлик футболчи, дарвозбон позициясида ўйнайди. Бекободнинг „Металлург“ жамоаси дарвозабони.

Акмал Ортиков
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Акмал Ортиқов
Таваллуд санаси 1987-йил 30-январ (1987-01-30) (39 ёш)
Таваллуд жойи Наманган, Ўзбекистон ССР
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Металлург Бекобод
Рақами 87
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2013 Навбаҳор 0 (0)
2014 Олмалиқ 7 (0)
2015—2016 Навбаҳор 20 (0)
2016 Олмалиқ 9 (0)
2017 Навбаҳор 0 (0)
2017—2019 Андижон 40 (0)
2020—2021 Турон 33 (0)
2022— Металлург Бекобод 33 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(8-март 2024-йил учун)

Футболчилик фаолияти

Акмал профессионал футболга жуда кеча 25 ёшда кириб келган. 2012-йилги мавсумда илк „Навбаҳор“ жамоаси таркибидан ўрин олган. Кейинчалик 2014-йилги мавсумда Олмалиқнинг „Олмалиқ“ жамоаси таркибига ўтган[2]. 2015-йилги мавсумда „Навбаҳор“ клуби таркибига қайтган ва икки мавсум давомида Наманган жамоаси таркибида ўйнаган[3]. 2016-йилги мавсум иккинчи даврасида Олмалиқ жамоасига ижара асосида қайтган ва ярим мавсум давомида ўйнаган[4]. 2017-йилги мавсумда „Навбаҳор“ клуби таркибига қайтди ва мавсум давомида бирорта ўйинда иштирок этмай йзоги трансфер ойнасида жамоани тарк этган.

2017-йилги ёзги трансфер ойнасида Ўзбекистон Биринчи лигаси иштирокчиси „Андижон“ жамоаси билан шартнома имзолаган[5]. 2018-йилги мавсум олдидан бир неча жамоа машғулотларида иштирок этди[6] ва якунда мавсумни „Андижон“ жамоаси таркибида бошлаган[7]. Андижон жамоаси таркибида икки мавсум давомида ўйнади[8] ва 2018-йилги мавсумда Про лига ғолиблигини қўлга киритди. 2020-йилги мавумда Яйпаннинг „Турон“ жамоаси билан шартнома имзолаган ва икки йил давомида „Турон“ жамоасида ўйнаган[9][10].

2022-йил 12-январ Бекободнинг „Металлург“ жамоаси билан шартнома имзолаган[11][12].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „"Навбаҳор": Ортиқовни табриклаймиз!“ (2016-йил 30-январ).
  2. ↑ „Ортиқов ва Эшбўтаев "Олмалиқ" билан хайрлашди“ (2015-йил 3-феврал).
  3. ↑ „Акмал Ортиқов “Навбаҳор” билан хайрлашди“ (2016-йил 3-август).
  4. ↑ „“Олмалиқ”ни Зоҳир Пиримов, Евгений Гоголь ва 12 нафар футболчи тарк этди“ (2017-йил 5-январ).
  5. ↑ „"Андижон" сафига янги футболчилар келиб қўшилишни бошлади“ (2017-йил 8-июл).
  6. ↑ „Акмал Ортиқов энди «Истиқлол»да“ (2018-йил 5-феврал).
  7. ↑ „"Андижон" посбони жамоага қайтди“ (2018-йил 16-март).
  8. ↑ „"Андижон"нинг қишки режалари қандай?“ (2020-йил 13-январ).
  9. ↑ „Суперлига йўлланмаси учун про-лигада курашаётган 8 та жамоа ҳақида нималарни билишимиз керак?“ (2020-йил 16-июл).
  10. ↑ „"Турон"ни 13 футболчи тарк этди. Кетганлар ўрнига бошқалар келмоқда ва улар орасида легионер футболчи ҳам бор“ (2022-йил 13-январ).
  11. ↑ „“Металлург” ўз таркибига Суперлигадан икки нафар янги ўйинчини қўшиб олди“ (2022-йил 12-январ).
  12. ↑ „“Металлург” ўз таркибига икки нафар янги ўйинчини қўшиб олди“ (2022-йил 12-январ).

Ҳаволалар