Акмал Шуҳратжонович Шораҳмедов 1986-йили 10-майда Совет Иттифоқи таркибида бўлган Ўзбек Совет Социалистик Республикасининг Жиззах шаҳрида туғилган. Собиқ футболчи. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, амплуаси ҳимоячи. Ҳозир Пахтакор У-21 жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳисобланади.[1]

Акмал Шораҳмедов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Акмал Шуҳратжонович Шораҳмедов
Таваллуд санаси 1986-йил 10-май (1986-05-10) (40 ёш)
Таваллуд жойи Жиззах Ўзбек ССР, СССР
Бўйи 1.81 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Рақами 2
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2005—2006 Сўғдиёна 51 (1)
2007 Навбаҳор 16 (0)
2008 Сўғдиёна 30 (3)
2009—2010 Андижон 53 (0)
2011—2016 Бунёдкор 168 (7)
2017 Насаф 28 (1)
2018 Пахтакор 27 (0)
2019—2020 АГМК 35 (0)
2021 Нефтчи 20 (1)
Миллий терма жамоа
2010—2019 Ўзбекистон 36 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Акмал профессионал футболдаги илк фаолиятини туғилиб ўсган Жиззах шаҳри клуби Сўғдиёна таркибида бошлаган. Сўғдиёнада икки мавсум ўйнаган, 51та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 1 марта ишғол қилган. 2007-йилнинг баҳорига келиб у Наманганнинг Навбаҳор клубига ўтади ва у ерда бир мавсум ўйнайди 16та учрашувда майдонга тушади.

2008-йилнинг бошида яна Жиззахга қайтиб Сўғдиёна клуби билан шартнома имзолайди ва у клубда 1 йил давомида 30 та ўйинда ўйнаб рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол этган.

Акмал 2008-йилнинг декабр ойида Андижоннинг Андижон клуби билан шартнома тузади. Андижон клуби таркибида футболчи ҳақиқий лидер ўйинчига айланади ва икки мавсум ўйнаб 53 марта майдонга тушади. Ўша йили Акмал миллй терам жамоа мураббийининг диққат эътиборига тушади.

2011-йили Тошкентнинг „Бунёдкор“ клуби билан шартнома имозалайди ва ҳозир ҳам ушбу клуб шарафини ҳимоя қилади.[2] 2017-йил 6 йиллик мавумдан сўнг қалдирғочлар билан Акмал янги мавсумда Қаршининг „Насаф“ клуби билан шартнома имзолади.[3][4] Қашқадарёликлар сафида бир мавсум тўп сурган сўнг, 2018-йилги мавсумда Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби билан шартнома имзолади.[5] 2019-йилги янги мавсумда Олмалиқнинг „АГМК“ клуби билан шартнома имзолади ва 2 мавсум давомида кончилар шарфини ҳимоя қилди.[6] 2020-йил мавсум якунида АГМК сафини тарк этган Шораҳмедов янги мавсумда Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби билан шартном имзолади ва Ўзбекистон Про лигаси чемпиони бўлди.[7] Мавсум охирида фаолиятини якунлади.

Терма жамоадаги фаолияти

Акмал терма жамоа таркибига 2010-йили таклиф этилган ва илк бора Албанияга қарши кечган ўртоқлик ўйинида майдонга тушган.

2014-йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи 4-роундида Ўзбекистон Жанубий Корея термасига қарши кечган ўйинда Акмал Шораҳмедов ўз жамоасига автогол уриб қўйган ва жамоани чемпионатга чиқиш режасини қийинлаштирган эди.[8]

2015-йилги Осиё кубогида терма жамоа таркибида 3та ўйинда майдонга тушган. 2022-йил май ойида Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг А Серияси юлдузларидан ташкил топган учрашувда қатнашди ва терма жамоадаги хайрлашув учрашувини ўтказди.[9]

Мураббийлик фаолияти

2021-йил Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси сафида Ўзбекистон Про лигаси чемпионлигини қўлга киритгач фаолиятига якун ясади ва Тошкентнинг „Локомотив“ клуби билан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимига шартнома имзолади.[10] Ҳозир Пахтакор У-21 жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳисобланади[1]. 2024-йил йнавр ойида Тошкентнинг „Локомотив“ клуби билан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимига шартнома имзолаган[11].

Ютуқлар

Бунёдкор
  • Ўзбекистон лигаси (2): 2011, 2013
  • Ўзбекистон Лигаси иккинчи ўрин соҳиби (1): 2012
  • Ўзбекистон кубоги (2): 2012, 2013
  • Ўзбекистон Суперкубоги (1): 2014

Нефтчи

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Шораҳмедов ва Шквирин "Пахтакор"да иш бошлади“. 2022-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октябр 2022-йил.
  2. ↑ [1] 11-июн 2013
  3. ↑ „Расман: Акмал Шораҳмедов "Насаф"га ўтди“. 2017-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октябр 2022-йил.
  4. ↑ „"Насаф" Акмал Шораҳмедовнинг трансферини тасдиқлади“. 2017-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октябр 2022-йил.
  5. ↑ „Расман: Акмал Шораҳмедов "Пахтакор" футболчисига айланди“. 2022-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октябр 2022-йил.
  6. ↑ „АГМК Шораҳмедов ва Нурматов билан шартнома тузди“. 2022-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октябр 2022-йил.
  7. ↑ „Расмий хабар: Акмал Шораҳмедов "Нефтчи"га ўтди“. 2022-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октябр 2022-йил.
  8. ↑ [2] 11-июн 2013.
  9. ↑ „Шораҳмедов: "Бугунги рақибдан ўрнак олишимиз керак"“. 2022-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октябр 2022-йил.
  10. ↑ „Жамшид Саидов ва Акмал Шораҳмедов "Локомотив" мураббийлар штабида фаолият юритади“. 2022-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октябр 2022-йил.
  11. ↑ „Ёрқин Назаров "Локомотив" бош мураббийи, Акмал Шораҳмедов эса жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий этиб тайинланди“ (2024-йил 8-январ).

Ҳаволалар