Акмал Хасанов (1994-йил 28-ноябр туғилган, Термиз, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон) – собиқ ўрта енгил вазн тоифасидаги ўзбек боксчиси, Ўзбекистон чемпиони ва 2018-йилдан буён бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи. Шуҳрат медали соҳиби (2023)[1][2]

Акмал Хасанов
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1994-йил 28-ноябр (1994-11-28) (31 ёш)
Термиз, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон
Бўйи 170 см
Спорт
Қайси спорт Бокс
Медаллар

Биографияси

Акмал Хасанов 1994-йил 20-ноябр куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида таваллуд топган.

Спортчилик фаолияти

15-ёшдан бошлаб спортнинг бокс тури билан шуғулланган. 2010-2014 йилларда Ўзбекистон чемпиони, Қозоғистон, Украина ва Россияда ўтказилган Халқаро мусобақалар ғолиби[3][4].2009-2010 (1-ўрин) ўсмирлар ўртасида ва 2011-2012 йилларда ёшлар ўртасида, 2013-2014-йиллари катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони[5]. Акмал Хасанов 2015-йил жароҳат сабаб спорт фаолиятини якулланган.

Мураббийлик фаолияти

Акмал Хасанов 2018-йилдан бокс бўйича мураббийлик фаолиятини бошлади. Ҳозирда Ўзбекистон бокс терма жамоаси мураббийи. Унинг мураббийлиги остида Асадхўжа Мўйдинхўжаев,[6] Шохжаҳон Абдуллаев ва Жавоҳир Умматалиэв[7], Абдуллаэв Алохон[8] каби жаҳон ва Осиё чемпионати совриндорларини етказиб чиқазган[9].

Мукофотлари

Акмал Хасанов 2023-йил 25-август куни „Шуҳрат“ медали тақдирланган[10].

  • Халқаро тоифадаги спорт устаси.

Манбалар

  1. ↑ „Президент бир қатор спортчи ва мураббийларни мукофотлади“.
  2. ↑ „Президент 46 нафар спортчи ва мураббийни мукофотлади — улар кимлар?“.
  3. ↑ [ҳттп://www.аматеур-бохинг.стрефа.пл/Тоурнаменц/Мангер2013.ҳтмл „8.Николай Мангер Мемориал Кҳерсон, Украине Марч 26-30, 2013“].
  4. ↑ „Сидней Жаcксон Тоурнамент“. 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-июл.
  5. ↑ „Бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида кучлилар аниқланди“.
  6. ↑ „Боксдаги айёрона юриш. Хитой Осиё ўйинларида Ўзбекистондан пешқадамликни қандай тортиб олди ва энди нима қилиш керак?“.
  7. ↑ „Боксчиларимиз кучли таркибда Сочига жўнаб кетишди“.
  8. ↑ „Ёш боксчиларимиз чемпионликни ҳимоя қилиш учун қит’а биринчилигига йўл олишди“.
  9. ↑ „Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирга жўнаб кетди“.
  10. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.