Зиёсферада исми Акобир ва фамилияси Адҳамов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Акобир Адҳамов (1928-йил 4-сентябр, Самарқанд, Ўзбекистон ССР, СССР – 1993-йил 12-ноябр, Душанбе, Тожикистон) – физик, Тожикистон фанлар академияси академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор[1][2].

Акобир Адҳамов
Таваллуди 4-сентябр 1928-йил
Самарқанд, Самарқанд округи, Ўзбекистон ССР, СССР
Вафоти 12-ноябр 1993-йил(1993-11-12)
(65 ёшда)
Душанбе, Тожикистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Соҳаси Физика
Иш жойлари Тожикистон фанлар академияси
Таълими Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат университети
Машҳур шогирдлари Саидмуҳаммад Одинаев
Мукофотлари

Ҳаёти

Акобир Адҳамов 1928-йил 4-сентябр куни Ўзбекистон ССРга қарашли бўлган Самарқанд вилоятида туғилган. У 1949-йил Самарқанд давлат университетининг физика-математика факултетини тамомлаган. 1953-йил эса Москва давлат университетини тугатган. Акобир Адҳамов 1954-йилдан 1965-йилгача Тожикистон давлат университетининг физика-математика факултетида катта ўқитувчи сифатида фаолият олиб борган. 1965-йилдан 1966-йилгача Тожикистон миллий университетининг илмий ишлар бўйича проректори бўлган. 1966-йилдан 1968-йилгача Тожикистон фанлар академияси ҳузуридаги физика институтида директор сифатида фаолиятини давом эттирган. Акобир Адҳамов 1976-йилдан 1984-йилгача Тожикистон фанлар академияси ҳузуридаги кимё академиясини бошқарган[3].

Акобир Адҳамов СССР Фанлар академиясининг ултратовуш муаммолари бўйича тузилган илмий кенгаш аъзоси эди. Шу билан биргаликда, Тожикистон фанлар академиясининг амалий муаммолар бўйича тузилган илмий кенгаш раиси бўлган. У „Совет-тожик энсиклопедияси“ илмий таҳририяти бош котиби эди.

Илмий фаолияти

Акобир Адҳамов физика фанидан 1954-йилда номзодлик диссертациясини, 1964-йилда эса докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. У Тожикистон давлат университетида квант электроникаси, ултратовушнинг суюқликларда тарқалиши, эластик моддаларнинг кинетик назарияси ҳамда потенсиал энергияни аниқлаш бўйича изланишлар олиб борган. Акобир Адҳамов 100 га яқин илмий ишлар ва мақолалар муаллифидир.

Мукофотлари

Акобир Адҳамов „Шон-шараф ордени“, „Ленин ордени“, „Меҳнат фахрийси“ орденлари ва яна бир қанча мукофотлари билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ Академияи илмҳои Ҷумҳурии Тоҷикистон. Ҳаяти шахсӣ. – Душанбе: Дониш, 2011. – 216 с.
  2. ↑ „Акобир Адҳамович Адҳамов“. 2023-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ „Акобир Адхамов ижодий“. Қаралди: 18-сентабр 2023-йил.