Акоп Абрамович Саркисов (1907.15.12, Елизаветпол губерняси Зангезур уезди Хинзирак қишлоғи — 1971.26.7, Тошкент) — сув хўжалиги қурилиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва Мирзачўлни комплекс ўзлаштириш ташкилотчиларидан бири. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи (1965). 1923-йилдан Партия органлари ва турли хўжалик ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Фарҳод ГЕС қурилиши бошлиғи (1937—48), РСФСР даги турли қурилиш ташкилотларида раҳбар (1948—57). 1957-йилдан Ўзбекистон Министрлар Совети ҳузуридаги Мирзачўлни суғориш ва ўзлаштириш бўйича Бош бошқарма („Главголодностепстрой“, 1963-йилдан „Главсредазирсовхозстрой“) бошлиғи. Бу йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистонда 400 минг га яқин қўриқ ерлар ўзлаштиридди, йирик замонавий суғориш системалари қурилди, ерларни ўзлаштиришда янги техник ечимлар кашф этилди, пахтачилик ва шоликорлик хўжаликлари ташкил этилди. Сирдарё вилояти Дўстлик туманидаги хўжаликка, Жанубий Мирзачўл капали ва бошқаларга С. номи берилган.[1]

Акоп Саркисов

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил