Акром Малик (1991-йил, 1-январ Тошкент вилояти, Пискент тумани) – навоийшунос олим, шоир ва ёзувчи. У Жангчи, Халқа қиссалари, „Қалбнинг ичидаги нур“ рисоласи ва бир неча асарлар муаллифидир.

Акром Малик
Таваллуди
Акром Маликов

1991-йил 1-январ (1991-01-01) (35 ёш)
Тахаллуси Акром Малик
Абдуллоҳ Нусрат
Касби Ёзувчи, журналист, навоийшунос, шоир
Ижод қилган тиллари ўзбекча
Фуқаролиги Ўзбекистон
Йўналиш Наср, назм
Шоҳ асари Халқа (қисса)
Жангчи (қисса)
Қалбнинг ичидаги нур (рисола)

Ижоди

Шоир ва ёзувчи Акром Малик қамоқда ҳам илмий ва бадиий ижод билан шуғулланган. Унинг Жангчи, Халқа каби қиссалари, „Қалбнинг ичидаги нур“ рисоласи ва бир неча шеърлари ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликка етиб борган[1][2][3].

Акром Малик 2016-йил июл ойи охирида „Абдуллоҳ Нусрат“ тахаллуси остида Каримов тузуми ҳақида ёзган сиёсий-танқидий мақолалари жиноят сифатида баҳоланган[1][2][3][4].

Акром Маликнинг „Қалбнинг ичидаги нур“ рисоласи Алишер Навоийнинг Хамса достонидаги „Ҳайрат ул-аброр“ асари матни, шарҳи, насрий баёни ва луғатини ўзида мужассам қилган биринчи китобдир. Акром Малик ушбу китоб ҳақида фикр билдирар экан: „Навоийни ўзбек халқи севади. Уни оммага яқинлаштиришда ушбу китоб ёрдам беради. Менинг асосий мақсадим ушбу китобни 3 жилдини ҳам чоп эттиришдир“, дейди. 476 саҳифали ушбу рисола филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов ҳамда филология бўйича фалсафа доктори Олим Давлатов муҳаррирлиги остида „Тамаддун“ нашриётида 3 минг нусхада чоп этилган[5].

Қамалиши

Акром Маликов 2016-йил июл ойида муҳолифатдаги Муҳаммад Солиҳ билан ҳамкорлиги ва „Абдуллоҳ Нусрат“ таҳаллуси остида ёзган сиёсий-танқидий мақолалари жиноят сифатида баҳоланиб[6], Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирда Давлат хавфсизлик хизмати) томонидан қамоққа олинган[1][2][7] ва 2017-йил 13-январда[1][6] Жиноят Кодексининг 159-моддаси 3-қисми „а, б“ бандлари („Конституцион тузумга тажовуз“), 244-моддаси 3-қисми „а, в, г“ бандлари („Жамоат хавфсизлигига таҳдид“)[1] билан айбланиб, 6 йилга[8] озодликдан маҳрум этилган. Ёзувчининг ҳибсга олингани ҳақида маълумотлар орадан салкам бир йил ўтиб, очиқланади[6][9][10][11].

2019-йили Акром Малик ўзи сақланаётган қамоқхона маҳкумлари номидан Президент Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган[1][3][4][12].

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги 48-қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган ёзувчи 4 йилдан сўнг, 2020-йилнинг 27-август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан озодликка чиқарилган[1][2][4][7][13].

Ютуқлари

2021-йил 20-май куни Адиблар хиёбонида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида, Илҳом мукофоти республика танловида 1-ўринни қўлга киритгани учун Акром Маликов Спарк автомобили билан тақдирланган[7][13][14][15].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 „Акром Малик: «Сиз бошлаган сиёсатнинг эпкинлари қамоқхоналарга ҳам кириб борди...»“. ҳттпс://www.хабар.уз. Хабар.уз. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Навоийшунос Акром Маликов озодликка чиқди“. ҳттпс://интерфах.уз. интерфах.уз. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 13-июл. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "интерфах" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Навоийшунос олим, шоир ва ёзувчи Акром Малик озодликка чиқди“. ҳттпс://дарё.уз. Дарё.уз. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Акром Малик озодликка чиқди“. ҳттпс://www.газета.уз. Газета.уз. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  5. ↑ „Акром Малик қамоқхонада ёзган асариини чоп эттирди“. ҳттпс://рост24.уз. РОСТ24. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Акром Малик: бегуноҳни жиноятчига айлантиришнинг "ўзбекча" усули“. ҳттпс://www.ббc.cом. ББC. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „Акром Малик «Спарк» соҳиби бўлди“. ҳттпс://хабар.уз. Хабар.уз. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  8. ↑ „Журналист Акром Маликов устидан чиқарилган ҳукм о'згаришсиз қолдирилди“. ҳттпс://www.америкаовози.cом. Америка овози. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  9. ↑ „Ўзбекистон қамоқхонасидаги блогер Акром Маликнинг тақдири“. ҳттпс://www.ббc.cом. ББC. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  10. ↑ „Таниқли навоийшунос Акром Маликовга чиқарилган суд ҳукми ўрганилмоқда — Олий суд“. ҳттпс://хабар.уз. Хабар.уз. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  11. ↑ „Акром Маликнинг жиноят иши юзасидан чиқарилган суд қарорлари ўрганилмоқда“. ҳттпс://дарё.уз. Дарё.уз. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  12. ↑ „Акром Малик озодликка чиқарилди“. ҳттпс://www.хабар.уз. Хабар.уз. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  13. ↑ 13,0 13,1 „Шоир ва ёзувчи Акром Малик “Илҳом” мукофоти республика танловида ғолиб бўлди. У Спарк билан тақдирланди“. ҳттпс://дарё.уз. Дарё.уз. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  14. ↑ „Навоийшунос ва адиб Акром Малик «Илҳом» мукофоти танловида ғолиб бўлди. У «Спарк» билан тақдирланди“. ҳттпс://кун.уз. Кун.уз. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  15. ↑ „Акром Малик "Спарк"ли бўлди“. ҳттпс://аниқ.уз. Аниқ.уз. Қаралди: 2024-йил 13-июл.