Akromegaliya
Акромегалия (юнонча, акрос — оёқ-қўл ва мегос — катта) — мия ортиғи (гипофиз) ўсиш гормонини ортиқча ишлаб чиқариш натижасида келиб чиқадиган эндокрин касаллик. Бунда одамларнинг лаб, бурун, пастки ва юқори жағи ҳамда оёқ-қўли, шунингдек ички аъзолари катталашиб кетади. Акромегалияда тана скелети, юмшоқ тўқималари (бириктирувчи тўқима, мускул, шиллиқ пардалар) ҳаддан ташқари ўсиб кетади. Кўпинча 18-35 ёшдаги кишилар (аксари аёллар)да учрайди. Акромегалияда ички секреция безларининг фаолияти ҳам бузилади. Акромегалия рентген нурлари, гормонал препаратлар, шунингдек жарроҳлик йўли билан даволанади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |