Akropol
Акропол (юнонча, акрос – юқори, полис – шаҳар) – юнон шаҳарларининг муҳофазаланган ва баландликка жойлашган қисми, юқори шаҳар. Афина Акрополнининг қадимги мудофаа деворлари милоддан аввалги 2-минг йилликка оид. Одатда Акропол дастлабки манзилгоҳ бўлиб, унинг атрофида унча мустаҳкам бўлмаган қуйи шаҳар деб аталмиш қисм жойлашган. Акропол дастлаб юнон жамоасининг диний ва маданий маркази бўлган. Акрополларнинг айрим харобаларигина (Микен, Аргос каби) сақланиб қолган. Булар ўша давр моддий-маданий ва маънавий ҳаётининг юксак тараққиётидан дарак беради. Улар орасида милоддан аввалги 447—438 йилларда ҳайкалтарош Фидий раҳбарлигида меъморлар Иктин, Калликрат қурган Афина Акрополи машҳур. Афина акрополи мажмуасидаги бинолар орасида Парфенон ибодатхонаси диққатга сазовордир. Афинада археологик қўриқхона ва музей барпо этилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |