Акросома (юнонча, акрон — чўққи ва сома — тана) — сперматозоид бошчаси устидаги ғилофча. Зич танача шаклида ётади. Акросома уруғланиш учун зарур тузилма. Аксормада тухумҳужайра қобиғини емирадиган гиалуронидаза ферменти бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил