Aks-sado
Акс-садо (калм. Дуурин) — Қалмоғистоннинг Элиста шаҳрининг кўча ҳайкалларидан бири. Маҳаллий Арбатнинг бошида Ленин кўчасида жойлашган.
Тарихи
"Акс-садо" ҳайкалтарошлик композицияси 1996-йил июн ойи бошида очилган. Ҳайкал муаллифи Н. Эвсеэва. Ҳайкал бронзадан ясалган, ҳайкалнинг баландлиги 3,5 метрни ташкил қилади.
Тавсиф
Ҳайкалда қалмоқларнинг "Жангар" достонининг ижрочиси бўлган жонгарчининг „тизза чўкиб ўтирган“ ҳолатида ўтиргани тасвирланган (калм. öвглод) ва қалмоқча чолғу асбоби, домбранинг бир тури "хуура" чалган ҳолда тасвир этилган. Жангарчи домбрани оҳиста юрагига босади, бу эса торларнинг яхлит товушини ва қалмиқ халқининг руҳи бўлган „Жангар“ достонининг ижросини ифодалайди. Домбра ва „Жангар“ достони асрлар давомида қалмиқ халқининг акс-садосидек янграйди.
Адабиётлар
- Эхо, Элиста: диалог времен: Памятники истории и культуры: Фотоальбом, Составители Л. Б. Зулаева, Л. Е. Устинова, Д. Б. Дорджиева, Элиста, Калмыцкое книжное издательство, 2004, стр 42.
- Чувства, запечатлённые в бронзе, Об открытии скульптурной композиции «Эхо», Известия Калмыкии, 1996, 4 июня.