Аксептор аралашма — яримўтказгич кристали таркибидаги атомлари аксептор бўлган бегона кимёвий элемент. Бор, алюминий, галлий, индий элементларининг атомлари яримўтказгичлар — германий ва кремний кристаллари таркибида иштирок қилганда аксептор аралашма ҳосил бўлиб, яримўтказгичларнинг хоссалари ўзгаради. Аксептор аралашмани белгиловчи муҳим физик катталиклардан бири уларнинг ионланиш энергиясидир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил