Аксинит

Аксинит (юнонча, ахине — болта; кристалининг шаклидан олинган) — минерал. Ранги кўпинча мовий ёки бинафша рангда товланувчи қўнғир тусда. Кристаллар, друзалар ва массалар ҳолида бўлади. Аксари темир, мис, полиметалл, қалай ва марганес рудалари билан бирга учрайди. Аксинит бор элементи олиш учун хом ашё бўлиши мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил