Аксиома (қадимги юнонча: ἀξίωμα – ахиома) – ўз-ўзидан равшанлиги, аёнлиги сабабли исбоциз қабул қилинадиган ҳолат, тасдиқ, фикр. Дедуктив қуриладиган илмий назарияларда асосий тушунчаларнинг бошланғич хоссалари. Аксиомалар тизими билан киритилади ва бошқа ҳамма хоссалар, тасдиқлар (теоремалар) улардан фойдаланиб мантиқий исбот қилинади. Айният қонуни, зиддият қонуни, учинчи истисно қонуни мантиқий аксиома ҳисобланади. Аксиомага мисол сифатида Евклид геометриясифат параллеллик Аксиомасини келтириш мумкин: „Текисликда а тўғри чизиққа тегишли бўлмаган О нуқта орқали шу тўғри чизиққа биттадан ортиқ параллел тўғри чизиқ ўтказиш мумкин эмас“. Архимед аксиомаси, Сермело аксиомаси ва бошқа аксиома атамаси Юнонистонда пайдо бўлган, биринчи маротаба Аристотел асарларида ишлатилган.Абу Наср Форобий, Умар Хайём, ал-Хоразмий ва бошқа алломалар ҳам аксиомани атрофлича текширишган[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аксиома“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.