Aksirish
Аксириш, тушкириш — организмнинг ҳимоя реаксияларидан бири. Ёт жисмлар (чанг, шиллиқ модда, аччиқ, қўланса ислар ва бошқалар) бурун бўшлиғидаги шиллиқ қаватнинг нерв ҳужайраларига таъсир этиши натижасида аксириш содир бўлади. Таъсирловчилар уч тармоқли нервнинг бурун бўшлиғида жойлашган сезувчи нерв охирларига таъсир этади. Бунга жавобан киши рефлектор тарзда чуқур нафас олади. Сўнгра юмшоқ танглай кўтарилиб, буруннинг ички тешигини беркитади, натижада кўкрак бўшлиғида босим ошиб кетади. Шундан кейин буруннинг ички тешиги бирдан очилиб, тўпланиб қолган ҳаво бурун орқали чиқиб кетади. Шиллиқ қаватни таъсирлаб турган ёт модда ҳам ҳаво билан чиқади. Аксириш баъзи касалликлар (масалан, грипп, тумов ва бошқалар)нинг бошланғич белгиси бўлиши ҳам мумкин[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |