1622 дона аксиялар

Аксия (олмонча: Актиэ ; нидерландча: Аcтиэ; лотинча: аcтио — фармойиш; рухсатнома, фаолият) — аксиядор жамият чиқарган қимматбаҳо қоғоз. Ўз эгасининг аксиядорлар жамияти капиталида ҳиссаси борлигини ва шунга мувофиқ, топилган фойданинг бир қисмини дивиденд шаклида олишини, уни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқлайди. Аксия қимматли қоғозларнинг кенг тарқалган қисми, ҳиссабай қоғозлар туркумига киради. Аксия чиқарган жамият эмитент, уни сотиб олганлар эса инвесторлар деб аталади. Аксия дастлаб эмитент томонидан бирламчи бозорда сотилади, сўнгра у иккиламчи бозорда (фонд бозорида) қайтадан олди-сотди этилади. Аксия бевосита эмитент ёки воситачилар томонидан сотилади. Аксия давлат корхоналари аксиядор жамиятларга айлантирилган чоғда ва янгидан аксиядорлар жамиятлари тузилган пайтда чиқарилади. Ўзбекистондаги Аксия давлат мулкини аксиядорлаш жараёнида 1989-йилдан бошлаб чиқарилган. Аксия эгасининг номи ёзилган ва тақдим этган кишига тегишли аксияга бўлинади. Ўзбекистонда аҳоли орасида биринчи турдаги аксиялар тарқалган. Аксия оддий ва имтиёзли турларга бўлинади. Оддий аксия дивиденд миқдори кафолатланмаган, лекин аксиядорлар мажлисида овоз бериш ҳуқуқини таъминловчи аксия; имтиёзли аксия дивиденд олдиндан белгиланган, лекин овоз бериш ҳуқуқини таъминламайдиган аксия эгасининг ўзида ёки депозитарийларда сақланади. Масалан, 1995-йилда „Вақт“ миллий депозитарийсида 2040 аксиядорлик жамиятларининг умумий номинал миқдори 4 млрд. сўмлик аксиялари сақланди[1].

Аксия — бу унинг эгаси ҳиссадорлик жамияти капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлигига ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи қимматбаҳо қоғоздир. Бундан ташқари, аксия корхонани бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини ҳам беради.

Ўзбекистонда аксиялар, Марказий депозитарий, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги — ҳозир Молия вазирлиги  таркибидаги департмент,  шунингдек, опенинфо.уз — корпоратив ахборот ягона портали ва маълумот ошкоралигини таъминловчи бошқа воситалар ёрдамида муомалага киритилади[2].

Аксиялар махсус товар сифатида сотилади ва сотиб олинади, шу сабабли ўзининг нархига эга. Аксияда ифодаланган пул суммаси унинг номинал қиймати дейилади. Аксиянинг фонд бозорида сотиладиган нархи аксия курси деб аталиб, у олинадиган дивиденд миқдорига тўғри мутаносиб, фоиз миқдорига эса тескари мутаносибликда бўлади. Харидор аксияни ундан олинадиган даромади банкка қўйилган пулдан келадиган фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина сотиб олади.

Аксия аксиядорга 2 хил ҳуқуқни беради:

1) мулкий ҳуқуқ.

2) номулкий ҳуқуқ.

Аксияларни рўйхатга олиш бўйича фонд бозорида қайд этилган ва қайд этилмаган турлари бор. Аксиялар инвесторни қуйидаги хусусиятлари бўйича жалб қилади:

1. Овоз бериш. 2. Капитални ўсиши. 3. Қўшимча имтиёзлар. 4. Кейинги эмиссияга ёзилиш ҳуқуқи. 5. Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи[3].

Аксия номинал қиймати (ёки номинал қиймат) аксиянинг эмиссия пайтида белгиланган ва аксиянинг о'зида ко'рсатилган дастлабки қийматини англатади. Бу қиймат аксиянинг бошланг'ич нархини ифодалайди ва одатда компаниянинг асосий капиталини ҳисоблаш учун ишлатилади. Номинал қиймат одатда жуда кичик бо'лади ва аксияларнинг бозор қиймати билан бевосита алоқадор эмас, чунки бозор қиймати аксиянинг талаб ва таклифига, компаниянинг молиявий ҳолати ва бозор шароитларига бог'лиқ бо'лади.

Номинал қийматнинг асосий мақсади ҳисоб ва юридик мақсадларда аксияларни ҳисоблашдир. Бу қиймат аксиядорларнинг молиявий жавобгарлигини аниқлаш учун ҳам ишлатилади. Мисол учун, агар компания таслим бо'лса, аксиядорлар компаниянинг қарзларини то'лаш учун о'з аксияларининг номинал қиймати миқдорида жавобгар бо'лишлари мумкин.

Яна қаранг

Манбалар