Аксиз (франсузча: аccисе — қирқиб олмоқ) — кенг истеъмол товарлари, энг муҳим хом ашёларга, шунингдек хизматлар учун давлат томонидан солинадиган қўшимча солиқ тури. Муайян товар (муҳим истеъмол товарлари: қанд, гугурт, туз, тамаки, спиртли ичимликлар, шунингдек автомобиллар, музлаткичлар, мўйна маҳсулотлари биллур ва ҳоказо)лар нархига, кўрсатилган хизмат (коммунал, транспорт ва бошқалар) ҳақига қўшимча устама солиқ сифатида қўшилади ва уни тўловчилар бевосита ҳаридорлар ҳисобланади. Аксиз нарх таркибида муайян қийматда ёки нарх миқдоридан маълум фоиз ҳисобида кўринишларида бўлади. Аксиз давлат бюджетида даромадларнинг муҳим қисмини ташкил этади. Аксиз қадимги Римда келиб чиқган. Ҳозирги дунё мамлакатларида кенг ривожланган. Ўзбекистонда 1996-йил 1-октабрдан республиканинг ўзида ишлаб чиқарилган ва унинг ҳудудига четдан келтирилган тамаки маҳсулотлари ҳамда спиртли ичимликларни сотишда махсус аксиз маркалари жорий этилган[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил