Aksonometriya
Аксонометрия (юнонча, ахон — ўқ ва метрия — ўлчаш) — предметларни чизмада параллел проексиялар ёрдамида тасвирлаш усули. Фазовий шаклларнинг аксонометрик проексияларини қуриш учун учта ўзаро перпендикуляр ўқлар Ох, Ой, Оз ва шу ўқлардаги масштаб узунликлар танланади. Сўнгра ушбу шакл ва бу ўқлар масштаб билан бирга проексиялар текислигига проексияланади. Проексиялаш йўналиши билан аксонометрик проексиялаш текислиги орасидаги бурчакка қараб тўғри бурчакли ва қийшиқ бурчакли аксонометрия хилларга бўлинади. Уч координата кесмалари бир хил ўзгарадиган (изометрия) ва фақат икки координата кесмалари бир хил ўзгарадиган (диметрия) аксонометриялар кўпроқ учрайди. Аксонометрия яққол бўлиши билан бирга, унда тасвирланган нарсанинг ўлчамларини топишга, предметнинг асконометрик тасвири унинг координаталар системасига нисбатан тўла шаклини ва жойлашишини тиклашга имкон беради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |