Aktam Hayitov
| Актам Ҳаийтов | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2018-йилдан | |
| Ўтмишдоши | Бахтиёр Ёқубов |
|
Мансаб даври 2017-йилдан – 2018-йилгача | |
| Ўтмишдоши | Азиз Абдуҳакимов |
| Вориси | Шерзод Қудбиев |
|
Мансаб даври 2006-йилдан – 2014-йилгача | |
| Ўтмишдоши | Оқилжон Обидов |
| Вориси | Азиз Абдуҳакимов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1974-йил 12-март Қашқадарё вилояти Китоб тумани |
| Сиёсий партияси | ЎзЛиДеП |
| Отаси | Аҳмад Хаитов |
| Унвони |
|
Актам Аҳмадович Ҳаитов (1974-йил 26-январ, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани) — ўзбек сиёсатчиси, 2018-йил 3-августдан Ўзбекистон либерал-демократик партияси етакчиси, 2019-йил декабридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. Иқтисод фанлари номзоди[1].
Таржимаи ҳол
Таълим
1994-йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини „Иқтисодиёт ва менежмент“ мутахассислиги бўйича тугатган.
Меҳнат фаолияти
1994—2000-йилларда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида, шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳида ишлаган. 2000—2002-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил бўлими етакчи мутахассиси, 2002—2005-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар йиғма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи, 2005-йилда қисқа муддат Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси ўринбосари, 2005—2006-йилларда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2006—2014-йилларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири[2], 2014—2016-йилларда „Биокимё“ АЖ Бошқарув раиси ўринбосари, 2016—2017-йилларда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори, 2017—2018-йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимларида ишлаган.
2018-йил 3-августда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг ўнинчи йиғилишида партия раҳбари (сиёсий кенгаш ижроия қўмитаси раиси) этиб сайланди[3]. Шунингдек, у Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва ер эгалари кенгаши кенгашининг раиси[4][5].
2019-йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, спикер ўринбосари лавозимларида ишлаб келмоқда.
Танқидлар
2019-йилги Олий Мажлис депутатлиги учун сайлов компанияси даврида Актам Ҳайитовнинг „кўп гўшт еяпмиз“ мазмунидаги гаплари кўплаб мемлар ва муҳокамаларга сабаб бўлган эди[6].
Гўшт нархи нега қимматлаб кетяпти деб ўйлайсизлар? Тўғри, озуқа етишмаслиги биринчи сабаб, иккинчидан, бугун биз жуда кўп гўшт исте'мол қиляпмиз. Шунчалик кўп гўшт емоқдамизки, бунинг натижасида кўпгина касалликлар пайдо бўляпти...
— Актам Ҳайитов, [7]
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-апрел.
- ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/персон2.пҳп?ст=1167833012
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2018/08/03/узлидеп/
- ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-апрел.
- ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/персон2.пҳп?ст=1167833012
- ↑ „“Қанотли” сўзлари билан машҳурликка эришган мансабдорлар“ (2021-йил 13-июл). Қаралди: 26-август 2022-йил.
- ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2021/07/13/қанотли-созлари-билан-машҳурликка-эришган-мансабдорлар
