Актинограф (актино…ва граф) —Қуёш радиацияси жадаллигини узлуксиз ёзиб борувчи асбоб. Актинограф радиацияни қабул қилувчи қисм приёмник билан уни қайд қилиб борувчи галванографдан иборат. Қуёшдан бевосита келувчи радиацияни ўлчаш учун термоэлектр актинограф, сочма ва йиғинди радиацияни қайд қилиб бориш учун пиранограф ва соляриграф ишлатилади. Асбоб приёмнигининг кўрсатиши кўпинча механик усулда, айрим ҳоллардагина фотографик усулда қайд қилинади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил