Aktinometr
Актинометр (актино… ва метр) — Қуёшдан бевосита келувчи радиасия жадаллигини улчайдиган асбоб. Ишлаш тарзи тушаётган радиациянинг қорайтирилган сиртга ютилишига ва нур энергиясининг иссиқлик энергиясига айланишига асосланган. Бундай актинометрларда радиацияни қабул қилувчиси сифатида қорага бўялган юпқа металл бўлаги (пластинка) ишлатилади. Ютилган радиация иссиқлигини бир неча усул билан, масалан, радиация таъсирида асбоб қабул қилувчиси температурасининг ошиш қийматини (кумуш дискли актинометр), қабул қилувчи билан унинг атрофидаги муҳит температураси орасидаги фарқ натижасида ҳосил бўлувчи термотокни (Янишевский термоустуни, Молл А.и), биметалл пластинканинг қуёш нури таъсирида деформацияланиш катталигини (Михелсон актинометри) ўлчаб топилади. Нўрнинг айрим спектри (ранги) қувватини ўлчашда фотокимёвий, фото-электрик ҳамда фотографик каби селектив усуллар ишлатилади. Бир неча нур филтрлари билан таъминланган актинометр ҳам шу мақсадда қўлланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |