Aktinomikoz
Актиномикоз (актино… ва юн. мйкес — замбуруғ) — турли нурсимон замбуруғлар — актиномицетлар келтириб чиқарадиган юқумли касаллик. Одамда кам учрайди; кўпинча ҳайвонлар (аксари қорамоллар) касалланади. Актиномикоз билан асосан жағ ва бўғим соҳаси, қорин бўшлиғи аъзолари, шунингдек ўпка касалланади. Актиномикоз пайдо бўлган жойнинг таги қаттиқ тортиб, берчлашади ва мадда йиғиб, бир қанча вақтдан кейин ёрилади; бунда ярадан ёпишқоқ йиринг оқиб чиқади; шу йирингда кўпинча актиномицетлар бўлади. Яра битиб кетганидан кейин чандиқ бўлиб қолади. Актиномикоз вақтида даволанмаса. У баданнинг бошқа жойларига ҳам тарқалиб кетиши мумкин. Замонавий даво усуллари кўпинча беморнинг бутунлай соғайиб кетишига имкон беради[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |