Aktinomitsetlar

Актиномицетлар, нурсимон замбуруғлар — шохланган ҳужайралар ёки гифларни ҳосил қилувчи бактериялар. Улар тузилишида замбуруғларга хос хусусиятлар ҳам мавжуд. Актиномицетларга чин актиномицетлар, микобактериялар, стрептомицетлар ва бошқа киради; 700 га яқин тури бор. Актиномицетлар субстратдан нурсимон ўсиб чиққан ингичка 78 ипчалардан иборат (нурсимон замбуруғ номи шундан келиб чиққан). Ипча (мицеллий) шохчаларининг учида споралар бўлади. Анашу споралардан кўпаяди. Тупроқ, сув ҳавзалари, ҳаво ва ўсимлик қолдиқларида учрайди. Баъзилари одам ва ҳайвонларда (актиномикоз, сил, дифтерия), шунингдек ўсимликларда паразитлик қилади. Антибиотикларни ҳосил қилувчи турлари (асосан, стрептомицетлар), пигментлар, витаминлар ва шу кабилардан микробиология саноатида фойдаланилади, шунингдек доридармонлар (антибиотиклар) олинади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |