Aktiv
Актив (лотинча, аcтивус — фаол, таъсирчан, ишчан) — 1) бухгалтерия балансининг чап қисми, корхонанинг муайян санада ва пул ифодасида барча воситаларини, уларнинг таркиби ва жойлашувини (асосий фондлар, айланма воситалар, пул воситалари, капитал сарфлар, қарздорлик талабномалари ва бошқалар) акс эттиради; 2) корхона ёки ташкилотнинг мулки ёки ресурслари (бино, машина, накд пул, қимматбаҳо қоғозлар ва бошқалар). Пулга тез сотилиши (айланиши) мумкин бўлган, бозори чаққон актив (векселлар, қимматбаҳо қоғозлар, олтин, нақд пул ва бошқалар) ликвид актив дейилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |