Aktyorlar uyi
Актёрлар уйи – театр ходимларининг ижодий клуби. 1966-йил ташкил этилган. 1997-йилдан „Ўзбектеатр“ ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси қошида. Актёрлар уйида республика саҳна усталари ва ёш актёрларнинг ижодий учрашувлари, ҳисоботлари мунтазам ўтказилади, хотира кечалари, маъруза ва мунозаралар, кўргазма, кўрик танловлар, оғзаки журналлар уюштирилади, янги филмлар намойиш қилинади. Актёрлар уйи қошида „Тошкент“ театр-студияси, „Ўзбекистон“ халқ рақс ансамбли, „Син Сен“ корейс фолклор театр-студияси ва бошқа ижодий жамоалар фаолият кўрсатади (1998)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |