Akustik filtr
Акустик филтр — маълум такрорийлик (частота)ли товушни ажратиб ўтказадиган ёки ютиб қоладиган акустик қурилма. Энг оддий Акустик филтр — акустик резонатор. Акустик филтр назарияси электр филтр назарияси асосида ишлаб чиқилган. Бошланғич такрорийликдан маълум такрорийликкача бўлган барча товуш тулқинларини ўтказадиган Акустик филтр паст такрорийликли, маълум такрорийликдан юқори товуш тўлқинларини ўтказадиган акустик филтр юксак такрорийликли ва паст такрорийлик билан юксак такрорийлик орасидаги товуш тўлқинларини ўтказадигани полосали кустик филтр дейилиб, у паст ва юқори такрорийликли акустик филтрлардан иборат бўлиши мумкин. Акустик филтр шовқинларни камайтириш мақсадида техникада, меъморчилик ва қурилишда кенг татбиқ қилинади (масалан, автомобил сўндиргичлари)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |