Акустик зондлаш — атмосфера юқори қатламларининг температураси, намлиги, босими, таркибидаги газларнинг ўртача молекуляр ҳамда атом оғирлиги ва бошқа кўрсаткичлари ҳақида маълумот олиш. Атмосферада товуш таркалишини ўлчаб амалга оширилади. Товуш тўлқинлари ўз хоссалари билан фарқ қиладиган атмосферанинг бир қатламидан иккинчисига ўтаётганда синади ва тарқалиш йўналиши ўзгара бориб, ер сирти томонга бурила бошлайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил