Аквапарк- Юнусобод туманининг марказида, Бўзсув каналининг чап соҳилида, „Ўзекспомарказ“ миллий кўргазма ташкилотининг ОАЖ дам олиш ҳудудида жойлашган. Умумий майдони 4.1 гектар. Ҳозирги Аквабоғ, Тошкентленд ва Япон боғи ҳудудларида 1964-йилда „Ғалаба“ маданият ва истирохат боғи ташкил этилган. 1980-йилда „Ғалаба“ боғи Халқ ҳўжалиги ютуқлари кўргазмаси ичига дам олиш ҳудуди сифатида қўшилган. Аквабоғда чинор, қарағай, арча, мажнунтол туридаги дарахтлар ўсади, гулзор ва майсазорлар йўлаклар атрофида ташкил этилган. Боғда 5та ҳовуз бор: ўсмирлар ҳовузи- чуқурлиги 120см; барча чўмилувчилар учун яратилган энг йирик ҳовуз; тўлқинсимон ҳовуз-чуқурлиги 180см ва ҳар ярим соатда сунъий тўлқин ҳосил қилади; массаж ҳовузи- чуқурлиги 120см, сув оқими ёрдамида танани массаж қилади; болалар ҳовузи- сирпаниш учун 3та турли хил ранглардаги тепалик бўлиб айнан ёш болалар учун мўлжалланган; камалак-сув сирпанчиқлари ҳовузи- чуқурлиги 120см ҳисобланади. Шунингдек, Аквабоғда тиббий ёрдам кўрсатиш учун хона, амфитеатр, 4та ресторан, таммади қилиш ва савдо қилиш учун шаҳобчалар мавжуд. Боққа ташриф буюрувчилар Тошкентленддаги дор йўли аттраксионида сайр қилиб, Аквабоғ манзарасини юқоридан кўришлари мумкин.