Akvarium baliqlari
Аквариум балиқлари — аквариумда яшаб ва кўпая оладиган балиқлар. Кўпчилик турлари майдалиги, антиқа қиёфаси ва ажойиб ранги билан бошқа балиқлардан ажралиб туради. Аксарият аквариум балиқлари табиий шароитда тропик ва субтропик ўлкалардаги чучук сув ҳавзаларида яшайди. Денгиз балиқларини аквариумда кўпайтириш қийин. Аквариум балиқларига карпсимонлар (барбуслар, данио, кардинал ва бошқалар), ҳарацинидлар (неонлар, тетралар ва бошқалар), карптишлилар (гамбузия, гуппи, платипесил, афиосемионлар ва бошқалар), окунсимонлар (гурами, ипдорлар, хўрозчалар, скалярийлар, сентрархидлар, сихлидлар ва бошқалар), лаққасимонлар (каллихтидлар) оилаларига мансуб бўлган бир неча юзлаб турлар киради. Аквариум балиқлари орасида айниқса гуппи, данио, барбуслар, скалярийлар, лаққачалар, неонлар, наностомуслар ва бошқа машҳур. Аквариум балиқларини парвариш қилиш ва кузатиш органик оламни идрок этишда катта аҳамиятга эга. Аквариум балиқларини парвариш қилаётган болалар дастлабки меҳнат фаолияти кўникмасига эга бўлишади, уларда жониворларга ғамхўрлик қилиш одати шаклланади. Аквариум балиқлари устида генетика, биокимё ва бионика соҳасида турли тадқиқотлар ҳам олиб борилади. Масалан, гуппи ва медаклар устида генетик тадқиқотлар ўтказилган. Узоқ формаларни чатиштириш орқали аквариум балиқларининг янги зотлари чиқарилган. Замонавий аквариумларда илмий тадқиқот мақсадларида ҳар хил балиқлар, жумладан йирик акулалар ҳам боқилади. Бундай аквариумларда балиқларнинг ҳаёти, хулқ-атвори ўрганилади, янги зотлар чиқариш устида селексия ишлари олиб борилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |