Акватоллар — сув тўлдирилган оқувчан ёки гелесимон портловчи моддалар; кимёвий таркиби ва хоссалари жиҳатдан акванитларга яқин. Портлашда ажраладиган иссиқлиги 2,9-4,6 Мж/кг. Музлаш температурасини пасайтириш учун акватолларга антифризлар қўшилади. Ер сиртидаги сув босган қаттиқ жинсларда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил