Akvinalik Foma
| Тҳомас Агуинас |
|---|
Тҳомас Агуинас ёки Фома Аквинский (Фома Аквинат) (лотинча: Тҳомас Ақуинас, италянча: Томмасо д'Ақуино; 1225 ёки 1226, Акуино яқинидаги Роккасекка қалъаси – 1274.7.3, Жанубий Италия, Фоссануова монастири) – ўрта аср файласуфи ва схоласттеолог, томизм асосчиси.
Отаси уни келажакда черковда ишлашини хоҳларди. Онаси неаполлик бадавлат хонадон фарзанди эди. 1244-йилдан доминикочилар ордени монахи. 1257-йили дрлик даражасини олган. Фома аквинскийнинг обективидеалистик фалсафий тизими дин ва ақл уйғунлиги тамойилига асосланган бўлиб, Аристотел таълимотини илоҳий жиҳатдан талқин қилиш натижасида вужудга келган. Фома аквинский табиий борлиқнинг ва инсон ақлидрокининг нисбий мустақиллигини эътироф қилиб (табиий ҳуқуқ консепсияси ва бошқалар), табиат худонинг марҳаматида, аийиидрок эътиқодда, фалсафий билиш ва табиий илоҳиёт эса ғайритабиий ваҳийда якунланади, деб ҳисоблаган.
1323-йили Фома Аквинский авлиёлар қаторига қўшилган, 1879-йил эса унинг таълимоти католицизмнинг бирдан бир чин фалсафаси деб эълон қилинган. Асосий асарлари: „Мажусийларга қарши тўплам“ (1261—64), „Илоҳиёт тўплами“ (1265—73) ва б (яна қаранг Неотомизм).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |