Ал-Абво (арабча: الأبواء‎‎) – жой номи.

Тарихи

Ал-Абво – Мадинага қарашли ал-Фур’ қишлоғи ерларидан ҳисобланган қишлоқ. Мадинага борувчи киши учун у билан Жуҳфа қишлоғи ораси йигирма уч мил масофани ташкил қилган. Ёқут ал-Ҳамавийга кўра, Орат тоғи ва Мадинадан Маккагача бўлган йўлнинг ўнг томонида жойлашган тоғнинг номи ҳам ал-Абводир. У ерда шу тоққа нисбат берилган шаҳар мавжуд бўлиб, Саъб ибн Жассома ал-Лайсий ривоятидаги ҳадисда у ҳақда зикр қилинган.

577-йилда Муҳаммаднинг оналари Омина бинт Ваҳб ибн Абдуманоф Ул Зотни тоға уруғи билан таништириш учун Мадинага олиб бориб, қайтаётганда йўлда вафот этган ва ал-Абвода дафн қилинган. Ал-Абвода унинг қабри мавжуд. Пайғамбарнинг Мадинадан биринчи бор қилган сафарлари ал-Абвога бўлган. Хабарларга кўра, ҳижрий 3-йилда (милодий 625) маккаликлар Мадинага юриш қилиб келган вақтда баъзилар Омина жасадини қабридан қазиб олишни таклиф қилган. Аммо кўпчилик бу ишга қарши чиққан. Муҳаммад Тоиф қамалидан қайтаётганларида шу қишлоқдан ўтиб, оналари қабрини зиёрат қилганлар[1].

Адабиётлар

  • Ёқут. Му’жам. – Байрут: „Дор Содир“, 1995. И, 79;
  • Wатт, W. Монтгомерй. „Āмина“. ЭИ2. (Инг.). И, 438;
  • ўша муал. „Ал-Абwа“. ЭИ2. (Инг.). И, 169;
  • Мустафа Файда. „Эбва“. ТДВ İА. – İстанбул: 1994. Х, 378-379;
  • А. А. Али-заде. Амина бинт Вахб // Исламский энсиклопедический словар. – М.: „Ансар“, 2007. 400;
  • Э. Талабов. Абво // Исломшунослик қомусий луғати. – Т.: „Мовароуннаҳр“, 2013. И, 12;
  • Ислом. Энсиклопедия. – Т.: „ЎзМЕ ДИН“, 2017. 10;
  • Алихонтўра Соғуний. Тарихи Муҳаммадий. – Т.: „Мовароуннаҳр“, 2017. 19;
  • Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ислом тарихи. – Т.: „Ҳилол-нашр“, 2017. И, 200.

Манбалар

  1. ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.