Ал-адаб ал-Муфрад (арабча: الأدب المفرد‎‎) — Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ал-Бухорий қаламига мансуб инсон хулқини такомиллаштириш ҳақидагиҳадислар тўплами (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-06-09 санасида архивланган)[1][2][3].

Ал-Адаб ал-Муфрад
Файл:Ал-адаб ал-муфрад тасвири.жпег
Сақланиб қолган қўлёзманинг кўриниши
Асл номи المفرد‎ الأدب
Муаллиф(лар) Имом ал-Бухорий
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Тил арабча
Жанр(лар)и ҳадислар тўплами
Саҳифалар сони 202
ИСБН ИСБН 978-1872531182

Китобда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг одоб-ахлоқи тўғрисида ҳадислар бор. Асардан умумий 1322 ҳадис жой олган.[4]  Ушбу китоб Имом ал-Бухорийнинг бошқа китоби - „Ал-Жоме ас-Саҳиҳ“ ҳадислар тўпламининг соясида қолган дейилади. Мусулмон уламолари ўртасида ал-Жоме 'ас-Саҳиҳ ва Саҳиҳи Муслим, Исломнинг Қур’ондан кейинги энг ҳақиқий китоблари эканлиги тўғрисида якдил фикр мавжуд[5].

Гарчи ал-Адаб ал-Муфрад ўзининг муҳим асари бўлган бўлса-да, Имом ал-Бухорий ал-Адаб ал-Муфрад ичидаги ҳадисларнинг ўзи учун қўйган Ал-Жоме ас-Саҳиҳдек жуда қаттиқ ва қатъий ҳақиқийлик шартларига жавоб беришини талаб қилмаган. Бироқ, ҳадис занжирларини ал-Адаб ал-Муфрад ичида тушунтирган, шарҳлаган ёки излаб топган ва таснифлаган кейинги олимларнинг асарларига асосланиб, ундаги ривоятларнинг аксарияти саҳиҳ ёки ҳеч бўлмаганда кучсиз деб топилган[6].

Китоб мундарижаси

Ота-онага эътибор, ҳурмат: 1-24 боблар

Қариндошчилик, силайи раҳм: 25-38 боблар

Тарбия, меҳр ва оқибат: 39-54 боблар

Қўшничилик: 55-70 боблар

Карам, яхшилик қилиш: 71-72 боблар

Етимни тарбия қилиш: 73-81 боблар

Қўл остидагиларга яхши муносабат ҳақида: 82-107 боблар

Яхшилик ва ўзаро ёрдам: 108-123 боблар

Очиқюзлилик, табассум ва ҳазил: 124-127 боблар

Маслаҳат ва машварат: 128-130 боблар

Ўзаро муҳаббат ва яхши хулқ: 131-135 боблар

Сахийлик, бахиллик ва қизғанчиқлик: 136-141 боблар

Кўнгил шодлиги, лаънат ва дуоибад: 142-149 боблар

Гап ташувчилик: 150-152 боблар

Мақташ ва эъзозлаш: 153-158 боблар

Зиёратнинг фазилати: 159-161 боблар

Киши севгани билан биргадир: 162 боб

Ёши улуғларни ҳурматлаш, кичикларни иззатлаш: 163-173 боблар

Махлуқларга марҳаматли бўлиш: 174-178 боблар

Одамлар орасида яхшилик тарқатиш: 179-185 боблар

Насаблар, қавмни севиш: 186-187 боблар

Араз ва адоват: 188-192 боблар

Саломлашиш, маслаҳат, ўрнак: 193-196 боблар

Макр, алдов, сўкиниш: 197-202 боблар

Айбни юзига айтиш, туҳмат, мазах: 203-206 боблар

Исрофгарлик: 207-208 боблар

Турар-жойларни таъмирлаш, бинолар 209-216 боблар

Мулойимлик ва назокат: 217-221 боблар

Молни тежаш, зулм: 222-225 боблар

Касални кўриш, беморлик: 226-246 боблар

Яхши кўриш, такаббурлик, ўч олиш: 247-252 боблар

Қаҳатхчилик, тажрибалар, иттифоқ: 253-256 боблар

Ака-ука тутиниш ва исломий иттифоқ: 257-258 боблар

Раҳмат ва барака: 259-264 боблар

Сир сақлаш, ҳалимлик, зулм ва ҳаддан ошиш: 265-268 боблар

Ҳадяни қабул қилиш ва ҳаё: 269-271 боблар

Дуо ва салавот: 272-304 боблар

Ғийбат қилиш: 305-308 боблар

Меҳмондорчилик 309-317 боблар

Яхши ва ёмон хулқлар, ҳолатлар: 318-353 боблар

Исмлар, кунялар ва лақаблар: 354-378 боблар

Адаб ҳақида: 379-380 боблар

Шеърлар ва шоирлар: 381-387 боблар

Гапириш ва масхара: 388-395 боблар

Яхши ахлоқлар, зулм ва адоват: 396-405 боблар

Табиат ҳодисалари: 406-408 боблар

Шумлашиш: 409-414 боблар

Аксириш ва эснаш, тик туриш, ўтириш: 415-439 боблар

Сўрашиш, қучоқлашиш, ўпиш: 440-447 боблар

Саломлашиш: 448-481 боблар

Ҳижоб ояти, маҳрам вақт: 482-485 боблар

Изн сўраш: 486-512 боблар

Зиммий, аҳли китоб ва мушрикларга салом: 513-523 боблар

Мактуб ёзиш: 424-533 боблар

Ўтириш ва ётиш одоблари: 534-576 боблар

Уйқу ва ухлаш одоби: 577-594 боблар

Хатна ва бошқа маросимлар: 595-606 боблар

Гигиена: 607-608 боблар

Қимор ва нард: 609-617 боблар

Турли мавзулар: 618-645 боблар

Манбалар

Ҳаволалар