Ал-Амират (арабча: العامرات‎‎) ёки Ал-Амерат – Уммон Султонлиги пойтахти Маскатда, султонликнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган шаҳар[1].

Ал-Амерат

العامرات
Вилоят
Мамлакат Уммон
Губернаторлик Мускат губернаторлиги
Ҳукумат
Аҳолиси
 (2017)
70,000
Вақт минтақаси УТC+4

Ал-Амират Маскат губернаторлигидаги Маскат, Ас-Себ, Бавшар, Муттра вилоятларидан кейин энг кўп аҳолига эга олтита вилоятнинг бешинчиси ҳисобланади[2].

Ал-Амират ўзининг Валий (маёр) идораси, муниципалитет, полиция бўлими ва ҳукумат идораларига эга вилоят сифатида таснифланади.

Жойлашуви ва унинг атрофидаги вилоятлар

Ал-Амират шаҳри Маскат губернаторлигининг ўртасида жойлашган бўлиб, шимолдан Муттра, ғарбдан Бавшар, шарқдан Маскат (штат) ва жануби-ғарбдан Дема Ва Сайин вилоятларини ўраб олади.

Ал-Амиратдаги тарихий диққатга сазовор жойлар

Ал-Амират ўтмиш ва ҳозирги даврли ўзида мужассамлаштирган шаҳар ҳисобланади. Ҳудудда қадимда қурилган уйлар ва бозорлар мавжуд бўлиб, улар ҳозиргача сақланиб қолинган, бу эса уларнинг жуда мустаҳкамлигидан далолат беради. Шунингдек, шаҳарда бир нечта қал’алар ва мудофаа миноралари ҳам мавжуд. Бундан ташқари, Сайид Ҳилол ибн Аҳмад ал-Бусайдий (Аҳмед бин Саиднинг тўнғич ўғли, ал-Саид сулоласининг биринчиси фарзанди) даврида қурилган деб ҳисобланадиган тарихий ал-Хуфайжий масжиди ҳам мавжуд бўлиб, бино тахминан 1750-йилда қурилган. Масжид семент ва шағалдан бунёд этилган бўлиб, тепаликда жойлашган, у ерга гипсдан ясалган узун зинапоялар орқали борилади.

Ал-Амират аҳолиси

Ал-Амират халқи Уммоннинг бошқа шаҳарлари аҳолисидан унчалик фарқ қилмайди, уларнинг кўпчилиги деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади, кулолчилик эса улар орасида устунлик қилади. Ал-Амиратда, шунингдек, ал-Сиррен қўриқхонаси ҳам жойлашган.

Манбалар

  1. ↑ Натионал Геоспатиал-Интеллигенcе Агенcй. Геонамес датабасе энтрй. (сеарч) Аccессед 2011-05-12.
  2. ↑ „Тотал Популатион“. Натионал Cентре фор Статистиcс & Информатион, Султанате оф Оман. Қаралди: 2019-йил 12-январ.