Al-Anshor masjidi
Ал-Аншор масжиди (индонезча: Масжид Ал-Аншор) Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги энг қадимги масжиддир[1][2]. У Пекожан Тамбора ҳудудида жойлашган ва 1648-йилда қурилган.
| Масжид | |
Ал-Аншор масжиди
Масжид Ал-Аншор | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Жакарта |
| Координаталар | 6°08′20.5″С 106°48′24.8″Э / 6.139028°С 106.806889°Э |
| Йўналиши | сунний |
| Асосий сана: 1648-йил
| |
Тарихи
Ушбу масжид номи илк бора 1648-йилда черков кенгашига руҳонийнинг ҳисоботида маълум қилинган. Ўша пайтда ал-Аншор масжиди нафақат ибодат қилиш, балки Кампунг Пекожанда Қур’он ўрганиш учун диний мактаб сифатида ҳам фойдаланилган. Масжид дастлаб Гужарат ва Бенгалиялик савдогарлар томонидан ташкил этилган бўлиб, улар ўша пайтда савдо қилиш учун Жакартага ташриф буюришган.
Адолф Ҳеукеннинг „Жакарта тарихи“ китобида ёзишича, Яман ва Ҳиндистон мусулмонлари Пекожан ҳудудига келиб жойлашган. У ердан улар исломни Жакартанинг Крукут, Сава Бесар, Жати Петамбуран, Танаҳ Абанг, Квитанг, Жатинегара ва Каванг каби бир қанча ерларга тарқатдилар. Ал-Аншор масжиди Ҳиндистон фуқароларининг вақф ерида жойлашган, унинг гувоҳнома рақами: М.166 18-03-92 АИW / ППАИW: W3 / 011 / c / 4/1991, 8-5-1991. Ушбу масжид шунингдек, ДКИ Жакарта ҳукумати томонидан ҳимояланган маданий мерос обектлари рўйхатига киритилган[3].
Ал-Аншор масжидининг миноралари ва гумбазлари йўқ, қўшимча ҳашаматли безакларга ҳам эга эмас. Бу аҳоли зич жойлашган ҳудудда барпо этилган бўлиб, биноси масжиддан кўра кўпроқ уйга ўхшаб кетади. Унинг тўртта тўғри ёғоч тўсинли устунлари безаксиз қилиб ишланган. Масжид 1648-йилда қурилган бўлса-да, бинонинг айнан қайси қисми ҳали ҳам оригинал эканлиги аниқ эмас. Чунки масжид 1973 ва 1985-йилларда янгиланганидан сўнг бинонинг эски услуби деярли йўқолиб кетган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Ал-Аншор, Масжид“ (Индонесиан). www.жакарта.го.ид. 2017-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-июл.
- ↑ Прилиаwито, Эко; Ақуина, Дwифантя. „Менелусури Жежак Ислам ди Жакарта“ (Индонесиан). ВИВАнеwс (2011-йил 2-август). 2016-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-июл.
- ↑ Кусумаwардҳани. „Масжид Тертуа ди Жакарта Иту Бернама ал-Аншор“ (Индонесиан). www.теропонгсенаян.cом (2015-йил 27-июн). Қаралди: 2017-йил 18-июл.
