Al-Azhar katta masjidi
Ал-Азҳар катта масжиди (индонезча: Масжид Агунг Ал-Азҳар) – Индонезиянинг Жакарташаҳру Кебаёран Бару ҳудудидги Жалан Сисингамангаража кўчасида жойлашган масжид. Масжид 1953–1958-йиллар оралиғида қурилган. Дастлаб у шунчаки Месжид Агунг (Катта масжид) номи билан танилган. Қуриб битказилган пайтда у Жакартадаги энг катта масжид бўлган, бироқ 1978-йилда якунланган Истиқлол масжиди ундан ўзиб кетган. Ал-Азҳар масжиди ва унинг мажмуаси энг аввало таълимий фаолияти билан машҳур.
| Масжид | |
| Масжиднинг 2021-йилдаги тасвири | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Жакарта |
| Координаталар | 6°14′07″С 106°47′58″Э / 6.2351614°С 106.7993264°Э |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Ўрта Шарқ меъморчилиги |
| Меъмор | Фриэдрич Силабан[1] |
| Бинокорлик | 1953—1958 |
| Умумий майдони | 43.755 М2 |
| Ҳажми | 10,000 нафар намозхон[2] |
| Гумбазлар сони | 1 та |
| Гумбазлар сони | 1 та |
| Миноралар сони | 1 та |
| Миноралар сони | 1 та |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
| Сайт | Расмий сайт |
Тарихи

Кебаёран Баруда масжид ва мактаб биноси қуриш ғояси Масюми партиясидан бўлган 14 киши томонидан илгари сурилган. Ўша пайтдаги Индонезия Ижтимоий ишлар вазирлигидан Шамсудиннинг тавсияси билан бу 14 арбоб 1952-йил 7-апрелда Ислом интернат мактаби жамғармасини (Яясан Песантрен Ислам ёки ЙПИ) туздилар. Дин ишлари вазирлиги масжид ва мактаб қурилиши учун чекланган миқдорда бошланғич маблағ ажратган, Жакарта мери эса янги шаҳар атрофи – Кебаёран Баруда 4 гектар ер ҳадя қилган[3]. Ҳамка – индонезиялик уламо ва сиёсий фаоли – маслаҳатига кўра, аввал масжид қурилиши, кейин мактаб қурилиши таклиф этилган: „аммо офис хоналари ва мажлис хоналари етарли бўлсин, шунда мактаб биноси ҳали қурилаётган пайтда ҳам масжид синфларни ҳам ўз ичига олган тўлиқ фаолият доирасини бошлай олади.“[3]. Жамғарма тузилгач, масжид қурилиши 1953-йил 19-ноябрда бошланди. Масжид 1958-йилда битказилиб, расмий равишда Масжид Агунг Кебаёран ёки Кебаёран катта масжиди сифатида очилган[4]. Битказилган пайтда у Жакартадаги энг катта масжид эди.
Катта масжид 1960-йилда Жакартага расмий ташриф буюрган Ал-Азҳар бош имоми Маҳмуд Шалтутнинг таклифи билан Ал-Азҳар катта масжиди деб аталадиган бўлди[5]. Шалтут Ҳамкани Ал-Азҳар катта масжидининг Имам Бесари („Бош имом“) сифатида ҳам тан олди. Ҳамка учун имом сифатидаги янги роли Индонезия ҳаётининг йўлдан озаётган йўналишидан кўнгли қолганини ва коммунизм сояси тушган жамиятда Ислом тақдири борасидаги хавотирининг ортиб бораётганини акс эттирар эди. Ҳамка назарида бу маданият шароитида Ислом „сақланиб қолиши“ учун мусулмонлар янада билимли бўлишлари керак эди; шу боис Ал-Азҳар катта масжиди мусулмонларнинг замонавий уйғониш марказига ҳамда даъват (эътиқодни тарғиб қилиш) марказига айланиши лозим эди[6]. 30-сентабр ҳаракатидан кейинги 1965–1966-йиллар инқирози даврида Ал-Азҳар катта масжиди мусулмонлар орасида антикоммунистик кампаниянинг марказига айланди[7].
1967-йилда Ал-Азҳар масжиди мажмуасида болалар боғчаси ташкил этилди. Ал-Азҳарнинг таълимий ишлари якунда 2000-йилда яқин атрофда Индонезия Ал-Азҳар университети ташкил этилиши билан ўз чўққисига чиқди[4].
Ал-Азҳар катта масжиди 1993-йил 19-августда Жакарта мероси обекти ва миллий маданий мерос сифатида эътироф этилган.
Бино
Ал-Азҳар катта масжиди Ўрта Шарқ масжидлари меъморчилигига хос тарзда оқ пиёзсимон гумбаз билан ёпилган. Унда битта минора бор.
Ал-Азҳар катта масжиди нафақат масжид, балки ижтимоий фаолият ва даъват маркази сифатида ҳам ташкил этилган. У Индонезиядаги илк „замонавий“ масжидлардан бўлиб, масжид биноси исломий кутубхона, маъруза ва семинар зали, тиббий клиника, диний ҳамда дунёвий фанлар бўйича дарслар, ётоқхоналар каби замонавий инфратузилма билан тўлдирилган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Сежараҳ Жакарта: Масжид Ал Азҳар Дибангун Сежак 1953, Керап Дисамбанги Пежабат дан Артис“ (ид). Трибуннеwс.cом (2023-йил 23-июн).
- ↑ АГУНГ АЛ-АЗҲАР (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-03-10 санасида архивланган). СИМАС. Ретриэвед Май 1, 2021.
- ↑ 3,0 3,1 Руш 2016, с. 126.
- ↑ 4,0 4,1 Мерриллеэс 2015, с. 129.
- ↑ Руш 2016, с. 127.
- ↑ Руш 2016, с. 128.
- ↑ „Ал Азҳар, Масжид“ (ид). Энсиклопеди Жакарта. Динас Комуникаси, Информатика дан Кеҳумасан Пемпров ДКИ Жакарта (2010). 2016-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-ноябр.
Адабиётлар
- Мерриллеэс, Сcотт. Жакарта: Портраиц оф а Cапитал 1950-1980. Жакарта: Эқуинох Публишинг, 2015. ИСБН 9786028397308.
- Руш, Жамес Р.. Ҳамка'с Греат Сторй: А Мастер Wритер'с Висион оф Ислам фор Модерн Индонесиа. Wисcонсин: Университй оф Wисcонсин Пресс, 2016. ИСБН 9780299308407.
Ҳаволалар
Викиомборда „Ал-Азҳар катта масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Масжид ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |