Ал-Бадр масжиди (франсузча: Мосқуéэ Эл-Бадр) Франсиянинг Марсел шаҳридаги 1-округида жойлашган масжиддир. Бинони 2016-йилда Ал-Бадр мусулмонлар уюшмаси сотиб олган бўлиб, у илгари Ор Тҳора синагогаси деб аталган, шунингдек Ор Тора синогогаси ('Таврот нури' синагогаси) номи билан ҳам танилган собиқ яҳудий синагогаси эди[1]; у 1962-йилда пе-ноирлар томонидан ташкил этилган.

Масжид
Ал-Бадр масжиди
франсузча: Мосқуéэ Эл-Бадр
Мамлакат  Франсия
Шаҳар Марсел
Координаталар 43°18′01″Н 5°22′48″Э / 43.3002°Н 5.3801°Э / 43.3002; 5.3801
Йўналиши сунний
Асосий сана:
  • тах. 2020-йиллар (масжид сифатида)
  • 1962 (синагога сифатида)
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик

14 руэ Саинт Доминиқуэ манзилидаги собиқ синагогани сотиб олишдан аввал, масжид 206 Чемин Саинт-Жосепҳ à Саинте-Мартҳе манзилида жойлашган эди.

Тарихи

Синогога сифатида

Синагога 1962-йилда Франсуз Жазоиридан келган пе-ноирлар томонидан ташкил этилган[2][3]. У Руэ Саинт Доминиқуэ кўчасида, Марсел-Сен-Шарл темир йўл вокзали билан Канебер ўртасида жойлашган Афина булваридан ичкарида, Марселнинг 1-округида жойлашган[4].

Марселда антисемитизм кучайгани оқибатида синагога фаолияти тўхтатилган.

Масжид сифатида

Шу билан бир вақтда, Ал-Бадр мусулмонлар уюшмаси томонидан бошқариладиган яқин атрофдаги масжид ҳафталик ҳаддан ташқари кўп ташрифчи учун етарли жойга эга эмас эди[1]. Синагога биноси 2016-йилда Ал-Бадр мусулмонлар уюшмасига, яъни мусулмон ташкилотига, 400 000 еврога сотилган. Уюшма уни масжидга айлантиришни[2][5][6][7] ва 2016-йил ҳолатига кўра, Марселда яшаётган тахминан 220 000 мусулмоннинг бир қисмини сиғдира олишни режалаштирган эди[8].

Бинони масжидга айлантириш ишлари тах. 2020-йилларда якунланган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Меотти, Гиулио. „Аллаҳ такес овер чурчес, сйнагогуэс“. Эгрет Неwс (2017-йил 18-июн). Қаралди: 2024-йил 7-июн.[сайт ишламайди]
  2. ↑ 2,0 2,1 Фиорито, Жеан-Жаcқуэс. „Марсеилле : ла сйнагогуэ с'оффре аух мусулманс“ (фр). Ла Провенcе (2016-йил 26-апрел). Қаралди: 2016-йил 27-апрел.
  3. ↑ „А Марсеилле, уне сйнагогуэ биэнтôт трансформéэ эн мосқуéэ“ (фр). Л'Эхпресс (2016-йил 26-апрел). Қаралди: 2016-йил 27-апрел.
  4. ↑ „Лес Сйнагогуэс“ (фр). Cонсистоире де Марсеилле. Қаралди: 2016-йил 27-апрел.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Солд Марсеилле сйнагогуэ то беcоме мосқуэ“. Жеwиш Телеграпҳиc Агенcй (2016-йил 26-апрел). Қаралди: 2016-йил 27-апрел.
  6. ↑ Пейрач, Амаурй. „А Марсеилле, уне сйнагогуэ ва девенир уне мосқуéэ“ (ФР). Ле Фигаро (2016-йил 26-апрел). Қаралди: 2016-йил 27-апрел.
  7. ↑ Арбаоуи, Ларби.. „Муслим Ассоcиатион Пурчасе Сйнагогуэ, Cонверц ит то Мосқуэ“. Мороccо Wорлд Неwс (2016-йил 6-май). Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  8. ↑ Каплан, Мичаэл.. „Муслим Популатион Гроwинг Ин Франcе: Марсеилле Сйнагогуэ То Cонверт То Мосқуэ“. Интернатионал Бусинесс Тимес (2016-йил 1-апрел). Қаралди: 2025-йил 8-ноябр.

Ҳаволалар