Ал-Баҳа вилояти (арабча: ٱلْبَاحَة ‎‎ ал-Бāḥаҳ) – Саудия Арабистонидаги вилояти. Ҳижоз минтақасининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Майдони – 9,921 км2. Аҳолиси – 476 172 киши (2017)[1]. Маркази – Ал-Баҳа[2]. Минтақада Ал-Баҳа, Ал-Михва ва Балжураши каби шаҳарлар жойлашган. Балжурашида Сūқ ас-Сабт (арабча: سُوْق ٱلسَّبْت ٱ‎‎) номи билан машҳур анъанавий бозор мавжуд, бу ўзбекчага „Шанба бозори“ ўлароқ таржима қилинади. Балжураши бозори жуда қадимий бўлиб, аниқ ёши номаълум. Бозор бомдод намозидан кейин ёки маҳаллий вақт билан эрталаб соат 5 атрофида очилади. Бозор тушга яқин ёпилади. Ҳудуднинг турли бурчакларидан одамлар қўлда тайёрланган буюмларни сотиб олиш ва сотиш учун келишади. Ал-Баҳа вилояти икки азд қабилалари: Ғомид ва Заҳроннинг ватанидир[3].

Ал-Баҳа вилояти
ٱلْبَاحَة

Al-Bahadagi balland togʻlar
Ал-Баҳадаги балланд тоғлар

Минтақа
Таркибида  Саудия Арабистони
Маъмурий маркази Ал-Баҳа
Амин Ҳуссам бин Сауд Ал Сауд
Расмий тили араб
Аҳоли 476 172 киши
Динлар таркиби ислом
Майдони 9921 км²
Расмий сайти албаҳа.гов.са
Харитада
Al-Baha viloyati xaritada

Этимология

Ал-Баҳа: сув[4], ҳовли уй, баланд ва серҳосил палма дарахти каби кўп маънога эга сўз. Эртакларда ал-Зафир қал’асидаги ниҳоятда чуқур тубсиз қудуққа ишора қилади. „Очиқ жой“, „сув“ ва „серҳосил палма дарахти“ ва „йўлнинг ўрта чизиғи“ деган маънони англатади.

Аминлар

  • Сауд бин Абдулраҳмон бин Турки Ал-Судаири (1962-1977)
  • Иброҳим бин Абдулазиз Ал-Иброҳим (1977-1987)
  • Муҳаммад бин Сауд Ал-Сауд (1987-2010)
  • Мишари бин Сауд бин Абдулазиз Ал-Сауд (2010-йил 28-август – 2017-йил 22-апрел)
  • Ҳуссам бин Сауд бин Абдулазиз Ал-Сауд (2017-йил 22-апрел – ҳозир)

Географияси

Атҳерб тоғи

Ал-Баҳа – вилоятнинг номи, шунингдек, Ғомид ҳудудининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган асосий шаҳри. Вилоят тоғлар, адирлар, текисликлар, водийлар ва чўллардан ташкил топган. Бу ҳудуд Ҳижозда, 41/42 Э узунликлари ва 19/20 Н кенгликлари ўртасида жойлашган. Минтақа майдони 36 000 км² га яқин.

Йирик шаҳарлар

  • Ал Баҳа
  • Балжураши
  • Ал-Мандақ
  • Ал-Михва
  • Ал-Ақийқ

Топографияси

Сарат тоғлари ёнидаги булутлар

Минтақа улкан қояли қирлар билан иккита асосий секторга бўлинган. Ғарбда қирғоқ бўйидаги Тиҳома текислиги, шарқда 1,500 м дан 2,450 м баландликгача баландликдаги Ас-Саравот ёки Сарат тоғ тизмаси жойлашган.

Аҳоли

Генеолог Ал-Баҳа аҳолисининг аксарияти баъзи тарихий табиий ҳодисалардан сўнг Арабистон ярим оролидаги Ҳижоз жанубидан кўчиб келган Азад Шенуа қабиласидан эканлигини тасдиқлаган.

Ал-Азад – араб қабиласи бўлиб, тўртта уруг'дан келиб чиққан 24 қабилага бўлинган: Азад Шенуа, Азад Ал-Сарат, Азад Ғассон ва Азад Аман. Ал-Азад (ёки ал-Ассад) Дардаъэ бин ал-Ғот бин Набт бин Молик бин Наср ал-Азадга берилган унвон бо'лган. Вилоят аҳолиси ҳозир 500 мингга яқин. Кўпчилик яхши яшаш ва таълим олиш учун йирик шаҳарларга кўчиб ўтган.

Иқлими

Топографиянинг ўзгариши минтақанинг иқлимига таъсир қилади. Ал-Сарат ҳудуди булутлар ва туманларнинг пайдо бўлишига замин яратди ва бу эас кўпинча қишда Қизил денгиздан келаётган ҳаво массалари туфайли содир бўлади. Баҳор ва ёзда иқлим юмшоқ ва ёқимли. Тиҳома ҳудудидаги иқлим Ал-Саратдагидан фарқ қилади. Тиҳома тўлқинли қирғоқ текислиги бўлиб, ёзда иссиқ, баҳорда илиқ ва қишда юмшоқ. Умуман иқлим қурғоқчил зонага тўғри келади. Нисбий намлик 52 % дан 67 % гача, максимал ҳарорат 23 °C (73 °Ф) ва минимал ҳарорат 12 °C (54 °Ф) га тенг.

Галерея

Ижтимоий тузилма

Минтақа аҳолисининг ижтимоий ҳаёти яхши шаклланган араб урф-одатлари ва анъаналаридан ташқари сунний исломга асосланади. Ҳар бир қабила бўлими ёки бўлинмасининг ўз шайхи (сардори) бор.

Манбалар

  1. ↑ „Популатион Чараcтеристиcс сурвейс“. Тҳе Генерал Аутҳоритй фор Статистиcс (2017). 2019-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-август.
  2. ↑ „معلومات عامة عن مناطق المملكة العربية السعودية“. Генерал Аутҳоритй оф статистиcс (2016-йил 25-феврал). 2020-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-август.
  3. ↑ Cуддиҳй, Катҳй. Ан А то З оф Плаcес анд Тҳингс Сауди. Лондон, тҳе У.К.: Стаcей Интернатионал, 2001 — 6-бет. ИСБН 978-1-9009-8840-7. 
  4. ↑ Теам. „تعريف و معنى باحة بالعربي في معجم المعاني الجامع، المعجم الوسيط ،اللغة العربية المعاصر - معجم عربي عربي - صفحة 1“ (ар). www.алмаанй.cом. Қаралди: 2018-йил 22-ноябр.

Ҳаволалар