Al-Bahluliyah
Ал-Баҳлулияҳ البهلولية | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Латакия |
| Округ | Латакия округи |
| Кичик туман | ал-Баҳлулияҳ |
| Аҳолиси (2004) |
4 665[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Ал-Баҳлулияҳ (арабча: البهلولية) Сурия шимоли-ғарбидаги шаҳарча. Маъмурий жиҳатдан Латакия муҳофазаси таркибига киради. Латакия шимолида жойлашган. Ғарбда аш-Шамия ва Бурж Ислом, жануби-ғарбда Ситмархо ва ал-Қанжара, шимоли-шарқда эса ал-Ҳаффа билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда ал-Баҳлулияҳ аҳолиси 4 665 кишини ташкил қилган[1]. Аҳолиси алавийлардан иборат[2].
Ал-Баҳлулияҳга бир нечта шаҳар ва муниципалитетлар қарашли. Жумладан Ал-Баҳлулияҳ муниципалитети, Аз-Зобар муниципалитети ва Фадра муниципалитети. Бундан ташқари, ушбу муниципалитетга бир қатор қишлоқлар ҳам тегишли бўлиб, улар орасида Ар-Растин, Салиб Ал-Баҳлулияҳ, Ал-Қарама, Ар-Рафи’а, Айн ас-Сафсаф, Шер ал-Хараб, Рас Авж ва Даътур ал-Баҳлулияҳ кабилар бор. Фадра қишлоғи аҳолиси тахминан 2 500 нафар. Ушбу кичик қишлоқ ал-Баҳлулияҳ округига қарашли. Ал-Каркит ва Срна қишлоқларини ҳам ўз ичига олган муниципалитет ҳам мавжуд бўлиб, унда жами 5 000 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004. Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Латакиа Говернорате. (арабча)
- ↑ Баланче, Фабриcе. Ла рéгион алаоуите эт ле поувоир сйриэн (Френч). Картҳала Эдитионс, 2006. ИСБН 2845868189.
| Сурия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |