Al-Buaynayn
Ал-Буайнайн (арабча: آل بو عينين, шунингдек, ал-Бу’айнайн, ал-Бу’айнин ва ал-Боайнайн деб ҳам келтирилган) – Бани Тамим қабиласининг бир уруғи бўлиб, ал-Хатр ал-Муҳаммад, ал-Али ва ал-Нувосир деб номланувчи тўртта асосий тармоққа бўлинган[1]. Уруғ, асосан, Саудия Арабистонининг Шарқий вилояти, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайнда яшайди. Қабила илгари марварид сувга шўнғиш саноати билан шуғулланган.
Ал-Буайнайн қабиласи 1783-йилда ал-Халифа оролни забт этганидан сўнг Баҳрайнга кўчиб келган бир неча бадавий қабилаларидан бири эди.
Тарихи
Ал-Буайнайн қабиласи Қатардаги норозиликдан сўнг, Рас Тануранинг шимоли-ғарбидаги Ҳаса соҳилида ал-Жубайл шаҳрининг барпо этилишига ҳисса қўшган[2]. Улар Қатарнинг энг йирик шаҳарларидан бири ал-Вакрани қуриш устида ҳам ишлаганлар. Тарихчи ЖГ Лоример ўзининг „Газеттеэр оф тҳе Персиан Гулф“ номли нашрида 1908-йилда ал-Вакрадаги ал-Буайнайн аҳолисининг сони 2000 кишини ташкил этганлигини таъкидлаган[3][4]. Худди шу нашрда Лоример қабиланинг Баҳрайннинг асосан Асқар ва Муҳаррақ шаҳарларида 95 га яқин уйга эгалик қилганини ҳақидаги маълумотни келтириб ўтган[5].
Манбалар
- ↑ Оффиcиал wебсите фор Ал-Буаинаин cлан [Арабиc] ҳттп://www.ал-буаинаин.cом
- ↑ Рентз, Георге. (1997) Оман анд тҳе соутҳ-эастерн шоре оф Арабиа. Итҳаcа Пресс
- ↑ „'Газеттеэр оф тҳе Персиан Гулф. Вол. ИИ. Геограпҳиcал анд Статистиcал. Ж Г Лоример. 1908' [1530 (1645/2084)“]. Қатар Дигитал Либрарй. Қаралди: 2015-йил 26-июл.
- ↑ Фромҳерз, Аллен Жамес. (2012). Қатар: А Модерн Ҳисторй. И. Б. Таурис. п.139
- ↑ „'Газеттеэр оф тҳе Персиан Гулф. Вол. ИИ. Геограпҳиcал анд Статистиcал. Ж Г Лоример. 1908' [238 (265/2084)“]. Қатар Дигитал Либрарй. Қаралди: 2016-йил 1-январ.
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |