Ал-Фаҳлайн (арабча: الفحلين‎‎) – Рас ал-Хайма амирлигидаги аҳоли пункти, анъанавий равишда, асосан, Нақбийин қабиласи аъзолари истиқомат қилади[1].

Ал-Фаҳлайн

الفحلين
Мамлакат Бирлашган Араб Амирликлари
Амирлик Рас ал-Хайма
Маркази баландлиги 18 м

Тарихи

Жанубга туташган Хатт қишлоғи билан биргаликда ал-Фаҳлайн қишлоғи ҳам ХИХ асрдаги Рас ал-Хайма ҳукмдори ал-Қосимий шайхлигининг бир қисмини ташкил этган ва 1820 йилда инглизлар билан умумий денгиз шартномасини имзолаган.

1819-йилда Бомбейдан ташриф буюрган бир қанча шахслар томонидан олиб борилгсн экспедиция пайтида инглиз қўшинлари Рас ал-Хаймани талон-тарож қилишди ва Ҳасан бин Раҳма Британия гарнизони бўлган Рас ал-Хайма шаҳрини бериш тўғрисидаги дастлабки келишувни имзолади[2]. 1820-йилги шартномани „Собиқ Рас ал-Хайма бўлган Ҳатт ва Фална шайхи“ сифатида имзолади. Ҳатт ҳозирги Хатт, Фална эса Фаҳлайн шаҳри ҳисобланади.

Фаҳлайндаги масжид ал-Бадия масжиди билан таққосланади ва Рас ал-Хаймадаги энг қадимги масжид эканлиги айтилади. Сўнгги маълумотларга кўра, масжиднинг қурилган даври ХВИИИ асрга тўғри келади[3].

Манбалар

  1. ↑ Ҳеард-Бей, Фрауке. Фром Труcиал Статес то Унитед Араб Эмиратес : а соcиэтй ин транситион. Лондон: Мотивате, 2005 — 75-бет. ИСБН 1860631673. ОCЛC 64689681. 
  2. ↑ Ҳеард-Бей, Фрауке. Фром Труcиал Статес то Унитед Араб Эмиратес : а соcиэтй ин транситион. Лондон: Мотивате, 2005 — 284-бет. ИСБН 1860631673. ОCЛC 64689681. 
  3. ↑ Ланcастер, Wиллиам. Ҳоноур ис ин cонтентмент : лифе бефоре оил ин Рас ал-Кҳаимаҳ (УАЭ) анд соме неигҳбоуринг регионс. Берлин: Де Груйтер, 2011 — 508-бет. ИСБН 9783110223408. ОCЛC 763160662.