Ал-Ҳабаший масжиди (арабча: المسجد الحبشي‎‎) – Мисрнинг Буҳайра муҳофазаси Даманҳур шаҳрида жойлашган масжид. ХХ асрда Даманҳурда яшаган зодагон Маҳмуд пошо ал-Ҳабаший номи билан аталган[1].

Масжид
Ал-Ҳабаший масжиди
арабча: المسجد الحبشي‎‎
Мамлакат  Миср
Жойлашуви Даманҳур, Буҳайра муҳофазаси
Бинокорлик санаси 1923-йил
Гумбазлар сони кўплаб
Гумбазлар сони кўплаб
Миноралар сони 1 (балки кўпроқ)
Миноралар сони 1 (балки кўпроқ)

Тарихи

Масжиддаги кўплаб гумбазлардан бири, 2010-йил

Масжид Маҳмуд пошонинг васиятига биноан унинг ўғли Ҳусайн томонидан қурилган бўлиб, васиятда унга масжид қуриш топшириғи қолдирилган эди[2]. 1920-йилда шаҳарни зиёрат қилган чоғида Миср султони Фуад И маросим уюштириб, масжиднинг асосий тамал тошини қўйган[3]. Масжид 1923-йилда қуриб битказилган, Ҳусайн вафотидан сўнг шу ерга дафн қилинган[4]. 2021-йилда Авқоф вазирлиги масжидни таъмирлаш учун 600 000 фунт ажратган[5].

Меъморчилиги

Масжид Мамлук меъморчилик услубининг барча санъат турларини ўзида мужассам этади, айниқса, масжидда кўплаб гумбазлар қурилгани ва ташқи қисмда оқ сувоқдан кенг фойдаланилгани билан бошқа масжидлардан ажралиб туради[2]. Масжид атрофини боғга олиб кирадиган икки дарвозали девор ўраб туради. Биринчи дарвозанинг чап томонида фаввора жойлашган[6]. Фавворанинг ҳар бир томонида сув жўмраги мавжуд, ҳар бир жўмрак устида эса ўсимлик шаклидаги безаклар мавжуд[1].

Яна қаранг

Манбалар

Ҳаволалар

Викиомборда „Ал-Ҳабаший масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.