Al-Haffa tumani
Ал-Ҳаффа округи (арабча: منطقة الحفة) шимоли-ғарбий Суриядаги Лозиқия муҳофазаси таркибига кирувчи округ. Маъмурий маркази Ал-Ҳаффа шаҳри. 2004-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, округ аҳолиси 81,213 кишини ташкил қилган[1].
Ал-Ҳаффа округи منطقة الحفة | |
|---|---|
| Туман | |
|
Лозиқия муҳофазаси таркибидаги Ал-Ҳаффа округи харитаси | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Лозиқия |
| Ноҳиялари | 5 та ноҳия |
| Маъмурий марказ | Ал-Ҳаффа |
| Майдон | 569.81 км2 (220.00 кв ми) |
| Аҳолиси (2004) |
81,213[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Ал-Ҳаффа округи Лозиқия шаҳри шарқидаги Ан-Нусайрия тоғлари ҳудудида жойлашган. Ҳудуд маҳаллий фермерлар олма ва бошқа маҳсулотлар сотадиган муҳим савдо марказидир. Ушбу округ ҳудуди салибчи бошқинчиларининг асосий стратегик нуқталаридан бири бўлгани сабабли ҳам муҳим тарихий аҳамиятга эга. Туманда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси обектлари рўйхатига киритилган Салоҳиддин қалъаси жойлашган.
Ўрта ер денгизидаги арчазор ўрмонлари ва ёздаги мўтадил ҳарорати билан округ Суриянинг машҳур сайёҳлик марказларидан бири ҳисобланади. Тумандаги кўплаб тоғли курортлар, асосан, Слинфаҳ шаҳрида жойлашган.
Ноҳиялари
Ал-Ҳаффа округи таркибига бешта ноҳия киради. Улар қуйидагилар (аҳоли сони 2004-йил ҳолатига кўра[1]):
- Ал-Ҳаффаҳ ноҳияси (ناحية الحفة): аҳолиси 23,347 нафар[2].
- Слинфаҳ ноҳияси (ناحية صلنفة): аҳолиси 19,518[3].
- Айн ал-Тине ноҳияси (ناحية عين التينة): аҳолиси 6,825 нафар[4].
- Кинсабба ноҳияси (ناحية كنسبّا): аҳолиси 17,615 нафар[5].
- Музайраа ноҳияси (ناحية مزيرعة): аҳолиси 13,908 нафар[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „2004 Cенсус Дата“. УН ОCҲА. Қаралди: 2015-йил 15-октябр.
- ↑ „Ал-Ҳаффаҳ наҳияҳ популатион“. 2019-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 20-декабр.
- ↑ „Слинфаҳ наҳияҳ популатион“. 2019-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 20-декабр.
- ↑ „Айн ал-Тина наҳияҳ популатион“. 2019-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-январ.
- ↑ Кансабба наҳияҳ популатион
- ↑ „Музеир'а наҳияҳ популатион“. 2019-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-январ.
| Сурия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |