Al-Hakim I
Ал-Ҳаким И (арабча: أبو العباس أحمد الحاكم بأمر الله; тахминан 1247-йил – 1302-йил 19-январ) тўлиқ исми Абул-Аббос Аҳмад ал-Ҳаким би-амруллоҳ ибн Абу Али ал-Ҳасан ибн Абу Бакр, Қоҳирада ҳукмронлик қилган ва Мамлуклар давлатига бўйсунган иккинчи Аббосий халифа. 1262–1302-йилларда ҳукмронлик қилган.
| Ал-Ҳаким И | |
|---|---|
| Қоҳиранинг 2-халифаси | |
| Ҳукмронлик | 1262-йил 21-ноябр – 1302-йил 19-январ |
| Ўтмишдоши | Ал-Мустансир ИИ |
| Давомчиси | Ал-Мустакфий |
| Туғилиши |
тах. 1247 Бағдод, Ироқ |
| Вафоти |
1302-йил 19-январ Қоҳира, Миср |
| Фарзандлари |
|
| Отаси | Абу Али ал-Ҳасан ибн Абу Бакр |
| Дини | Ислом, суннийлик |
Ҳаёти
Ал-Ҳаким И 1262–1302-йилларда Қоҳира халифаси бўлган. Унинг насли 1118–1135-йилларда ҳукмронлик қилган Аббосийлар халифаси ал-Мустаршидга бориб тақалади. 1258-йилда Бағдод мўғуллар қўлига ўтгач, ал-Ҳаким И Дамашққа қочиб кетди ва у ерда араб қабилалари бошлиғи Исо ибн ал-Муҳанна билан дўстлашди. Исо ал-Ҳакимни халифаликка тайинланишига ҳаракат қилган. Бироқ 1259–1260-йилларда мўғулларнинг Сурияга босқини билан боғлиқ тартибсизликлар вақтида ал-Ҳаким Ҳалабга кетишга мажбур бўлган ва ўша ерда ҳукмронлик қила бошлаган. 1261-йилда Қоҳирада Абулқосим Аҳмад ал-Мустансир халифа деб эълон қилинган. Ал-Ҳаким Аҳмад ал-Мустансирга Ироққа юришларида ҳамроҳлик қилган, шунингдек, унга халифа сифатида бўйсунган. Бироқ Абулқосим Аҳмад Ироқнинг Ҳит шаҳри яқинида мўғуллар томонидан кўпчилик босқинчилар билан бирга ўлдириб юборилган. Шундан кейин Қоҳирага қайтган ал-Ҳаким 1262-йилда ал-Мустансирнинг ўрнига халифаликка тайинланган. Ал-Ҳакимнинг Аббосийлар билан қариндошлик алоқалари жуда узоқ ва заиф бўлгани боис унинг ҳақиқатан ҳам ўзи даъво қилганидек Аббосийлар сулоласидан бўлган ёки йўқлигини аниқлаш мумкин эмас. Шундай бўлса-да, Мамлук султонлари ҳукмронлиги остида Қоҳирада 39 йил давомида ҳукмронлик қилган ва Қоҳиранинг барча кейинги халифалари унинг авлодига бўлган. 1262-йилдан кейин Қоҳира халифаси лавозимида сақланиб қолган бўлса-да, Мамлук султонлари уни уй қамоғида сақлаган. 1296-йилнинг декабр ойига келиб, Султон Лажин ал-Ҳакимни озод қилган ва унга каттароқ маош бериб, шаҳардаги уйлардан бирида яшашига рухсат берган.
Оиласи
Ал-Ҳакимнинг насли Ал-Мустаршидга бориб тақалади.
| Ал-Мустаршид | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Али ибн ал-Мустаршид | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Ҳасан ибн Али | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Абу Бакр ибн Ҳасан | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Абу Али ал-Ҳасан | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Ал-Ҳаким И | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Аҳмад ибн ал-Ҳаким | Ал-Мустакфий | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Ал-Wосиқ И (Аҳмаднинг ўғли, Ал-Ҳакимнинг невараси) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Манбалар
- „Биограпҳй оф Ал-Ҳаким И“ (Арабиc). Ислампедиа.cом. 2008-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган.
Адабиётлар
- Амитаи-Преисс, Реувен. Монголс анд Мамлукс: Тҳе Мамлук-Илкҳанид Wар 1260-1281. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1995. Пп. 58–59, 61–63.
- Гарcин, Жеан-Cлауде (1967). "Ҳистоире, оппоситион, политиқуэ эт пиéтисме традитионалисте данс ле Ḥусн ал Муḥāдарат де Суйûти" (Френч) (ПДФ, 14.62 МБ). Анналес Исламологиқуэс (Институт Франçаис д'Арчéологиэ Ориэнтале) 7: 33–90. дои:10.3406/анисл.1967.909. Арчивед фром тҳе оригинал он 2011-07-24. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20110724205422/ҳттп://www.ифао.эгнет.нет/анисл/АнИсл007_арт_03.пдф. Қаралди: 2010-07-22.
- Глубб, Жоҳн Багот. Солдиэрс оф Фортуне: Тҳе Сторй оф тҳе Мамлукес. Неw Ёрк: Дорсет Пресс, 1988. Пп. 77, 80, 171.
- Ҳолт, П. М. (1984). "Соме Обсерватионс он тҳе 'Аббāсид Cалипҳате оф Cаиро". Буллетин оф тҳе Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс (Университй оф Лондон) 47 (3): 501–507. дои:10.1017/с0041977х00113710. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/буллетин-соас_1984_47_3/паге/501.
Ал-Ҳаким И Таваллуди: ? Вафоти: 1302-йил 19-январ
| ||
| Суннийлик унвонлари | ||
|---|---|---|
| Олдингиси | Қоҳира халифалари 1262-йил 16-ноябр – 1302-йил 19-январ |
Кейингиси |