Ал-Ҳаким масжиди (арабча: مسجد الحاكم‎‎), ал-Анвар номи билан ҳам танилган (арабча: الانور‎‎)[1], Мисрнинг Қоҳира шаҳридаги масжиддир. У 6-Фотимийлар халифаси ва 16-Исмоилий имоми бўлган ал-Ḥāким би-Амр Аллоҳ (985–1021) номи билан аталади. Масжид қурилиши дастлаб халифа ал-Азиз (ал-Му’иззнинг ўғли ва ал-Ḥāкимнинг отаси) томонидан милодий 990-йилда бошланган. У 1013-йилда ал-Ḥāким томонидан якунланган ва шу боис унинг номи билан аталади[2][3].

Масжид
Ал-Ҳаким масжиди
مسجد الحاكم
Мамлакат  Миср
Шаҳар Қоҳира
Жойлашуви ал-Муъизз кўчаси
Координаталар 30°03′16″Н 31°15′50″Э / 30.05444°Н 31.26389°Э / 30.05444; 31.26389
Асосчи
Бинокорлик санаси 1013-йил (милодий)
Гумбазлар сони 1 та
Гумбазлар сони 1 та
Миноралар сони 2 та
Миноралар сони 2 та
Миноралар баландлиги 24.7–33.7 м (81–111 фт)
Қурилиш материаллари тош, оқ мармар, ғишт

Масжид Исломий Қоҳира ҳудудида, ал-Муъизз кўчасининг шарқий томонида, Баб ал-Футуҳ (шаҳар шимолий дарвозаси)дан бироз жанубда жойлашган. Қуриб битказилганидан кейинги асрлар давомида масжид эътиборсиз қолдирилган ва бошқа мақсадларда ишлатилган, натижада вайрона ҳолатига келиб қолган. 1980-йилда масжид Давудий Боҳралар томонидан кенг кўламли реставрация ва қайта қуриш ишларидан ўтказилди ва яна диний мақсадларда фойдаланиш учун очилди[3].

Меъморий жиҳатдан масжиддан устунли (гипостил) намоз зали ва кенг ички ҳовли (саҳн) иборат бўлиб, уларга чиқиб турувчи кириш портали орқали кирилади. Унинг энг диққатга сазовор хусусиятлари икки ғайриоддий минорасидир: масжиднинг асл миноралари нақшинкор, кўп поғонали шаклда бўлган, аммо сабаблари ҳануз аниқ бўлмаган омиллар туфайли улар орадан кўп ўтмай, бугунги кунда ҳам кўриниб турган улкан квадрат буржлар ичига ўралиб қолган.

Манбалар

  1. ↑ Беҳренс-Абоусеиф, Дорис „Тҳе мосқуэ оф Cалипҳ ал-Ḥāким би Амр Аллāҳ (990–1003)“, . Исламиc Арчитеcтуре ин Cаиро: Ан Интродуcтион. БРИЛЛ, 1989 — 63–65-бет. ИСБН 90-04-09626-4. 
  2. ↑ Блоом, Жонатҳан М. (1983). "Тҳе Мосқуэ оф ал-Ḥāким ин Cаиро". Муқарнас 1: 15–36. дои:10.2307/1523069. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Кинг, Жамес Рой (1984). "Тҳе Ресторатион оф тҳе ал-Ḥāким Мосқуэ ин Cаиро". Исламиc Студиэс 23 (4): 325–335. ИССН 0578-8072.