Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Al-Hamro masjidi

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Ал-Ҳамро масжиди ёки Қизил масжид (арабча: مسجد الحمراء‎‎) Марокаш қироллигининг Фос шаҳридаги Маринийлар давридага оид масжиддир. Бу Маринийлар ҳукмдорлари томонидан асос солинган бо'либ, сарой-шаҳар Фос ал-Жадиднинг ''Гранде Руэ'' ("Буюк ко'ча")да жойлашган маҳаллий жума масжиди ҳисобланади .

Тарихи

Масжиднинг қурилган санаси ҳозиргача аниқланмаган,сабаби масжидда ҳеч қандай пойдевор ёзувилари мавжуд эмас[1],аммо ушбу иншоот Маринийлар даврида,деярли ХИВ асрда қурилгани ма'лум. [2] Рожер Ле Турно масжидни ХИИИ аср охири ёки ХИВ аср бошларида қурилган деб тахмин қилади. [3] :64Анри Бресолетте эса масжиднинг тарихи 1323-йилдан олдин бо'лиши керак, чунки у Саҳриж мадрасасидаги о'ша йилга тегишли вақф ёзувларида тилга олинган деган фикрни илгари сурган. [4][1] Жорж Марсе эса, Тлемсендаги Сиди Бумедиен масжиди билан о'хшаш томонлари борлигидан келиб чиқиб,''У худди шу ме'мор томонидан қурилган ва иккинчи масжид билан бир хил ҳукмдор томонидан этилган, шунинг учун унинг пойдевори Султон Абу ал-Ҳасан даврида қо'йилган''-, деб та'кидлайди. [5] :149 [2]

Бундан ташқари, таҳоратхона, ҳамом ва ко'чанинг ро'парасида қурилган бир гуруҳ до'конлар ҳам масжид билан бог'лиқ,бироқ бу мажмуа асл қурилишнинг бир қисми эканлигига аниқлик киритилмаган. [6]

Номи

Масжид номи ''жама' ҳамра'' [7][8]"Қизил масжид" деган ма'нони англатади. Ҳамро со'зи грамматик жиҳатдан аёлга хос бо'лганлиги сабабли, Ле Турно бу со'з қизил минора ёки қизил аёлга ишора қилади деган фикрни билдиради. [3] Минора қо'шимча зеллиж безаклари билан та'мирланишидан олдин, унинг асл ранги қизил рангга яқинроқ бо'лиши мумкин деган фаразлар мавжуд. [2] Борис Маслоунинг айтишича, афсоналардан бирида масжидни нома'лум "Қизил султон" билан бог'лиқ,лекин ишончлироқ афсона уни Тафилалтдан келиб, о'з бойлигини қурилишга баг'ишлаган Бану Марин (Мариний) уруг'ига мансуб "қизил аёл" билан бог'лиқ. [7] У ҳолда, масжид " Жама' Лалла Ҳамра " ("Қизил аёл масжиди") деб ҳам номланади. [7] Шунга қарамасдан, масжиднинг аниқ келиб чиқиши ҳақидаги саволлардан қат'и назар, унинг о'ша даврдаги бошқа Мариний масжидлари билан о'хшаш томонлари борлиги аниқ. [8]

Архитектураси

Умумий кўриниши

Масжид яқин атрофдаги Фос ал-Жадид масжиди ва о'ша даврдаги бошқа йирик Мариний масжидларига о'хшаш ко'ринишга эга. [8][5] Масжид тўғри бурчакли қурилиш услубига эга бўлиб, унинг шимолий қисмида тўртбурчак ҳовлиси ( саҳни) бўлиб, уч томондан аркада галереялар ва жанубдан асосий намозхоналар билан ўралган. Минора шимоли-г'арбий бурчакда,асосий ко'чага қараган ҳолда қурилган. Масжиднинг учта кириш эшиги мавжуд бо'либ, бири шимолда бинонинг марказий ўқида, яна иккитаси ҳовлининг жанубий бурчакларида шарқ ва ғарбга томонлар қараган ҳолда қурилган. Масжиднинг тепасида Марокаш масжидларига хос бо'лган яшил кошинлар билан қопланган қиялик ёғоч томлари ҳам бор. [7]

Ҳовлиси ( саҳни )

Кемерли галереялар билан о'раб олинган ҳовлининг о'лчами 11,3х13,7 метрни ташкил этади. [7] Унинг марказида мармар ҳавзали фаввора, жануби-г'арбий бурчагида я'ни, галерея остида зеллиж мозаик кошинлари билан безатилган девор фаввораси мавжуд.Иккала фаввора ҳам таҳорат учун сув бериш вазифасини о'таган. [7] Ҳовлининг шимолий аркадасидаги устунлардан бирида эса қуёш соати о'рнатилган.

Намоз зали

Ко'пгина Марокаш масжидлари каби, Ал-Ҳамронинг ички қисми жанубий қибла деворига перпендикуляр бо'лган Мавриян арклари қаторидан иборат гипостйле маконидир. Яна бир қатор арклар жанубий деворга яқин ва параллел о'рнатилган бо'либ, меҳроб ва қибла девори олдида кўндаланг йўлак ҳосил қилган. [7] Намоз залининг ёг'оч шифтлари Марокаш ''берчла'' услубида қурилган, ёг'оч рамкалар ва то'синлар геометрик нақшларни ҳосил қилиш учун бир хил тартибга солинган. Булар асл Мариний қурилиш услубидан олинган. [2]

Масжид гумбазнинг пастдаги квадрат майдони муқарнас ўймакорлиги билан безатилганган. [7] Меҳробнинг о'зи тақа орқасидаги муқарнас гумбази билан қопланган чуқурчадан иборат бо'либ, меҳроб атрофидаги девор эса арабеск, хаттотлик ва геометрик нақшлар билан о'йиб ишланган одатий безак билан қопланган. [7] Бошқа сақланиб қолган Мариний масжидларидан фарқли о'лароқ, бу меҳробнинг безаклари, шунингдек, қо'шни ёг'оч гумбази ҳали ҳам Маринийлар даврига хос. [2] Бошқа масжидларда бо'лгани каби, меҳроб устидаги деворга учта панжара билан қопланган деразалар о'рнатилган. Меҳрабнинг икки томонида эшик мавжуд бо'либ, о'нг томони минбар учун омборхонага, чап томони эса имом хонасига ва дафн маросимларига баг'ишланган кичик жама' ал-гнаизга олиб боради. [7]

Масжид минораси

Минора (шимолий қисми), минора юзасининг катта қисми дарж ва ктаф нақшлари билан безатилган.

Миноранинг пойдевори квадрат шаклда бо'либ, ҳар бир томони 4,5 мни ташкил этади. [7] Миноранинг асосий шахтаси 19,2 метр баландликда,унинг юқорисида кичик гумбаз ва шарсимон металл парда билан қопланган иккичи кичик минора (ҳар бир томони 2,5 метр ва баландлиги 4,6 метр) жойлашган. [7] Миноранинг ички қисми узун зинапоя мавжуд бо'либ,аян шу зинапоя орқали минора юқорисига ко'тарилиш мумкин. Миноранинг фақат жанубий қисмида деразалар мавжуд. [7]

Миноранинг жабҳалари Марокаш ме'морчилик ан'аналарига хос нақшлар билан безатилган..Улар бир қарашда о'хшаш бо'либ ко'ринса-да, ҳар бири о'зининг дарж ва ктаф (ёки себка ) нақшлари билан фарқ қилади. Ҳар бир жабҳанинг пастки қисмида юқоридаги нақш билан уйг'унлашадиган ва мозаик ( зеллиж ) плиткалари билан то'лдирилган бир қатор ко'р арклар бор. [7] Асосий милнинг устки қисмида,нақшлар устида, геометрик кошинлари ко'проқ зеллиж чинниларидан иборат.Бунинг устига, асосий минора декоратив мерлонлар ва геометрик плиткалар билан қопланган. [7]

Борис Маслоунинг та'кидлашича, миноранинг жанубий ва шарқий томонлари, шунингдек, унинг чо'ққисидаги иккинчи шафтасининг ма'лум бир нуқталари шикастланган ва ҳозирги кунга келиб қайта тикланган. [7] Минора фасадлари о'ртасида жойлашган дарж ва ктаф нақшларининг бо'ш жойларини то'лдирадиган ранг-баранг зеллиж кошинлари,эҳтимол, ХВИИИ аср охири ёки ХИХ аср бошларида Моулай Слимане даврида қо'шилган бо'лиши мумкин. [9]

Яна қаранг

  • Масжидлар ро'йхати
  • Африкадаги масжидлар ро'йхати
  • Марокашдаги масжидлар ро'йхати

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Брессолетте, Ҳенри. А ла дécоуверте де Фèс. Л'Ҳарматтан, 2016. ИСБН 978-2343090221. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Салмон, Хавиэр. Фèс мéриниде: Уне cапитале поур лес арц, 1276-1465. Лиэнарт, 2021 — 91-103-бет. ИСБН 9782359063356. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Ле Тоурнеау, Рогер. Фèс авант ле протеcторат: éтуде écономиқуэ эт соcиале д'уне вилле де л'оccидент мусулман. Cасабланcа: Соcиéтé Мароcаине де Либраириэ эт д'Éдитион, 1949. 
  4. ↑ Брессолетте, Ҳенри; Деларозиэре, Жеан (1983). "Фèс-Ждид де са фондатион эн 1276 ау милиэу ду ХХе сиècле". Ҳеспéрис-Тамуда: 245-318. 
  5. ↑ 5,0 5,1 Паркер, Ричард. А праcтиcал гуиде то Исламиc Монуменц ин Мороccо. Чарлоттесвилле, ВА: Тҳе Барака Пресс, 1981. 
  6. ↑ Алмела, Иñиго (2019). "Религиоус Арчитеcтуре ас ан Инструмент фор Урбан Ренеwал: Тwо Религиоус Cомплехес фром тҳе Саадиан Период ин Марракеш". Ал-Масāқ 31 (3): 272-302. 
  7. ↑ 7,00 7,01 7,02 7,03 7,04 7,05 7,06 7,07 7,08 7,09 7,10 7,11 7,12 7,13 7,14 7,15 Маслоw, Борис. Лес мосқуéэс де Фèс эт ду норд ду Мароc. Парис: Éдитионс д'арт эт д'ҳистоире, 1937 — 38-53-бет. 
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 Марçаис, Георгес. Л'арчитеcтуре мусулмане д'Оccидент. Парис: Арц эт мéтиэрс грапҳиқуэс, 1954 — 268-271-бет. 
  9. ↑ Салмон, Хавиэр. Фèс мéриниде: Уне cапитале поур лес арц, 1276-1465. Лиэнарт, 2021 — 124-бет. ИСБН 9782359063356. 


  • 1 2 3 ↑
  • ↑ 1 2 3 4
  • 1 2 3 4 1 2
  • 1 2 ↑
  • ↑ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
  • 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 ↑
  • ↑ Салмон, Хавиэр. Фèс мéриниде: Уне cапитале поур лес арц, 1276-1465. Лиэнарт, 2021 — 124-бет. ИСБН 9782359063356. 

Андоза:Фес