Ал-Ҳаририй (1054–1122). Мақома жанри басралик араб машҳур услубчи ал-Ҳаририй ижодида янада ривожлантирилди. Ипак сотувчи савдогар отасидан ал-Ҳаририй минглаб хурмо дарахтлари экилган катта ерни мерос қилиб олган. Бу эса унга ўзини адабий фаолиятга бутунлай бағишлаш имконини берган. Ривоятларга қараганда, шоир ниҳоятда хунук бўлган. Буни англаган шоир ҳатто бит ше’рида дўстларига унинг ше’р ўқишини тинглаганда асардан олган таассуротлари, хунук башараси та’сирида йўқолиб қолмаслиги учун, унга қарамасликни маслаҳат берган. Ал-Ҳаририй жуда алғов-далғов даврда яшаган.

Ал-Ҳаририй

ХИ асрнинг биринчи ярмида ўғуз қабилалари салжуқийлар бошчилигида халифалик ҳудудидаги майда подшоликларни супуриб ташладилар, Эрон, Ироқ, Кавказ ортини босиб олдилар ва Салжуқийлар давлатига асос солдилар (1038–1157). Салжуқийлар ҳокимиятни мустаҳкамлашга интилиб мусулмон руҳонийлари, форс зодагонлари, айниқса бой шаҳарликлар ва савдогарлар билан муроса қилганлар. Салжуқийлар султони Маликшоҳнинг (1072–1092) вазири – яхши ма’мур ва ма’рифат тарафдори форс Низомулмулк Ироқнинг маданий жиҳатдан юксалиши учун кўп хизмат қилган. Хусусан, унинг даврида Басра ва Бағдодда илоҳиёт мактабларига асос солинган. Улар кейинчалик асосчисининг номидан келиб чиқиб Низомий деб атала бошлаган. 1092 йилда Маликшоҳ ва Низомулмулк Ҳашшошийлар, я’ни Исмоилийларнинг махфий ордени а’золари томонидан ўлдирилганлар, шундан сўнг мамлакатда яна ички низолар бошланиб кетган.Бироқ ал-Ҳаририй сиёсий курашда иштирок этишдан ўзини тортган ва ҳокимият вакиллари билан келишишга ҳаракат қилган. У Басрада анча юқори лавозим – ахборот хизматининг бошлиғи лавозимини эгаллаб турган, Бағдодга кўп борган ҳамда халифаликнинг кўплаб юқори мартабали шахслари билан хат ёзишиб турган. У халифа ал-Мустаршид (Салжуқийлар давлатининг сусайиши халифалик ҳокимий[1]атининг кучайишига олиб келган) ҳамда Дубайс (Ироқдаги кичикроқ подшолик ҳукмдори)нинг ҳомийлигидан фойдаланган. Дубайсни ал-Ҳаририй ҳатто ўз мақомаларидан бирида улуғлаган.

Манбалар

  1. ↑ Зияуддинова Мухлиса „7.1.“, . Араб адабиёти тарихи, 2020.