Al-Hasan Badriddin I
Ал-Ҳасан Бадриддин ибн Абдуллоҳ (арабча: الحسن بدرالدين بن عبدالله) Ямандаги Тоййиби Исмоилийларнинг 17-Даъи ал-Мутлақ лавозимида фаолият юритган. У 1407-йилда отаси Абдуллоҳ Фахриддиннинг ўрнини эгаллайди ва 1418-йилда вафот этгунигача шу лавозимда фаолият олиб боради. Вафотидан кейин унинг ўрнига укаси Али Шамсиддин ИИ ўтиради[1][2].
Ҳаёти
Ал-Ҳасан Бадриддин ҳижрй 809[3] /милодий 1345-йилда Даъи ал-Мутлақ бўлади. Унинг Даъват даври ҳижрий 809-821-йилларда (милодий 1406-1418), тахминан 12 йил (ҳижрий), 27 кун давом этган.
Унинг мавозини (ўринбосари) Саид Абдулмутталиб Нажмуддин, ал-Мавла Муҳаммад ибн Идрис, мукосири эса Саид Аҳмад бин Саид Абдуллоҳ (унинг укаси) бўлган.
Вафоти
Даъи қабри 14 ва 16 Даъи қабри билан бирга Ямандаги Зимармар қал’асида, тепаликнинг юқори қисмида жойлашган. Кичкина майдонда уларнинг ёрдамчиларининг (мазун) қабрлари бор. Тепаликда ҳали ҳам Султон Али ибн Хотим масжиди, бинолар ва сув ҳавзалари қолдиқлари сақланиб қолган. Саид ал-Ҳасаннинг жаназа намозини унинг ўғли Саид Идрис Имадиддин ўқиган.
Ворислик
Унинг ўрнини 16-Даъи Саид Абдуллоҳ Фахриддиннинг ўғли Саид Али Шамсиддин ИИ эгаллаган. Ал-Ҳасан Бадриддин И нинг ўғли Саид Идрис Имодиддин 19-даъи бўлган.
Галерея
-
14, 16 ва 17-даъиларнинг қабрлари, Зимармар қалъаси, Яман
-
Масжид-э-Ақдам[4], Зимармар қалъасидаги Даъи масжиди
-
Тепаликдаги масжид, ҳовуз ва бошқа иншоотларннг харобалари
Манбалар
- ↑ Қутбуддин 2018.
- ↑ Дафтарй 2007, с. 268.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-март.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2011-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-феврал.
Ҳаволалар
- Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исмāʿı̄лı̄с: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, Сеcонд, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-521-61636-2.
- Қутбуддин, Таҳера (2018). "Идрīс ʿИмāд ал-Дīн". ин Флеэт, Кате; Крäмер, Гудрун; Матринге, Денис эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам (3- нашри). Брилл Онлине. дои:10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_32368. ИССН 1873-9830. ҳттпс://дои.орг/10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_32368.